2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким чекка ҳудудларда аҳолини қийнаётган муаммолар билан танишди

Чекка ҳудудларда яшаётган аҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида Хоразм вилояти хокими Ф.Эрманов “Нукус”, “Саримой”, “Гурлан”, “Ҳазорасп”, “Хива” ва “Хонқа” маҳаллаларига ташриф буюриб, сайёр қабуллар ўтказди.

 Сайёр қабулга ташриф буюрганлар бу ерда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, мазкур ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишди ва уларни қийнаб келаётган муаммолар тингланди.

Вилоят марказидан “Нукус” маҳалласигача бўлган масофа 155 км, “Саримой” маҳалласигача бўлган масофа 165 км, “Гурлан” маҳалласигача бўлган масофа 185 км, “Ҳазорасп” маҳалласигача бўлган масофа 190 км, “Хива” маҳалласигача бўлган масофа 195 км. ҳамда “Хонқа” маҳалласигача бўлган масофа жами 205 км.ни ташкил қилади.

 

Жумладан, аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида Урганч-Тошкент автомобиль йўлидан “Гурлан”, “Ҳазорасп”, “Хива” ва “Хонқа” маҳаллаларига олиб борувчи 1980 йилларда асфальт қилинган 30 км. йўл яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги аниқланиб, мазкур йўлнинг 22 км.ни мукаммал таъмирлаш режалаштирилиб, ҳозирги кунда шағал ётқизиш ишлари бошлаб юборилган.

 

Шунингдек, “Нукус”, “Саримой”, “Гурлан”, “Ҳазорасп”, “Хива” ва “Хонқа” маҳаллаларидаги ижтимоий объектлар, ичимлик суви муаммоси ва аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммолар ҳам ўрганилди.

 

Хусусан, вилоят хокими Ф.Эрманов раҳбарлигидаги сайёр қабулда қатнашган мутасадди раҳбарлар дастлаб “Нукус” МФЙ ҳудудида жойлашган 16-сонли умумтаълим мактабига спорт майдончаси қуриш, ҳафтада икки марта маҳаллий фермерлар томонидан аҳолига 30 (ўттиз) минг сўмдан гўшт тарқатиш кераклигини айтиб ўтди. Шунингдек, балиқчиликни ривожлантириш, мактабда ўқув фанлар бўйича мутахассис етишмаётганлиги, ичимлик суви қувурларини таъмирлаш, эскиларини янгисига алмаштириш, оқова сув масаласини ҳал қилиш учун нима ишлар қилиниши кераклиги юзасидан маслаҳатлар ва тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.

 

“Саримой” МФЙда жойлашган 11-сонли ўрта мактабда ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам масалаларида аҳолини кўрикдан ўтказиш, ҳудудга УЗИ аппарати ўрнатиш, мактаб ўқувчиларининг узоқ масофадан қатнаб келаётганликлари юзасидан мурожаатлар келиб тушган.

 

photo5355124886223301519.jpg

 

Хусусан, мазкур қабул давомида фуқаро Жуманиязова Ҳадича даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам масалаларида мурожаат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан вилоят хокими томонидан мурожаат муаллифининг ўғли Уллибоев Сардорни мазкур ҳудудда жамоатчилик ишларига бош қилиб қўйиш бўйича вилоят ҳамда туман аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарларига топшириқ берилиб, С.Уллибоевни ишга жойлаштириш масаласи жойида ҳал қилинди. Шунингдек, Ҳ.Жуманиязованинг саломатлигини тиклаш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарига уни вилоят тиббиёт бирлашмаларида тиббий кўрикдан ўтказиш топширилди.

 

Бундан ташқари Араздурдиев Алламуроднинг мурожаати юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Қ.Тангрибердиевга аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича мазкур ҳудудга тиббий кўрик машинасини юбориш ва туман ҳокимига шифокорларни вақтинчалик уй-жой билан таъминлаш вазифаси юклатилди.

 

Қолаверса, Саримой МФЙда истиқомат қилиб келаётган туркман халқи нуронийлари рўйхатини шакллантириб, уларни вилоят “Туркман миллий маркази” билан таништириш ҳамда вилоятнинг буюк қадамжоларига саёҳатга олиб чиқиш бўйича туман ҳокими ва “Нуроний” жамғармаси раҳбарларига топшириқлар берилди.

 

photo5354965710440344305.jpg

 

“Гурлан” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан қуйидаги мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, аҳоли ўзлари яшаб келаётган уйларни таъмирлаш, нафақага чиқиш, маҳаллада қишлоқ врачлик пункти қуриш ҳамда уни малакали шифокорлар билан таъминлаш ва дорихона ташкил қилишда амалий ёрдам беришни сўради. Келиб тушган мазкур мурожаатларни ижобий ҳал қилиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

 

“Хива” МФЙда ўтказилган сайёр қабулда маҳаллада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди ва аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар эшитилди. Жумладан, фуқаро Аллаберганов Музаффар томорқа ер майдони ва кредит ажратиб беришда амалий ёрдам беришни сўради. Кредит маблағи ажратиб бериш учун тумандаги ҳудудга беркитилган масъул банкка топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Фуқаро Нурметов Қодирберган ҳудуддаги “Тупроққалъа” маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи тугатилганлиги сабабли, ўзи ва коллежнинг бошқа олий маълумотли педагог ходимлари ишсиз қолганлигини маълум қилиб, уларни иш билан таъминлашда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. Мазкур масала юзасидан вилоят ва туман аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда Халқ таълими бўлими раҳбарларига ҳамкорликда ҳудуддаги ўрта таълим мактабларида мавжуд бўш иш ўринларини аниқлаб, ушбу мурожаатда кўрсатилган талабларни қаноатлантириш ва уларни мутахассислиги бўйича жой-жойига қўйиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, Қ.Нурметов маҳалла ҳудудида жойлашган маданият уйи биноси 2015 йилда “Боғот Дон” АЖ балансига ўтказиб юборилганлиги, ҳозирда мазкур бино таъмирталаб аҳволга келиб қолгани ҳамда ушбу бинони қайта маданият уйи қилиб ташкил қилиш ва таъмирдан чиқаришни сўраб мурожаат қилди. Мазкур масала юзасидан туман ҳокимига тегишли кўрсатмалар берилиб, бинони ўз холига келтириш бўйича топшириқ берилди.

 

“Хонқа” МФЙда ўтказилган сайёр қабулда маҳаллада амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди ва аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар тингланди. Бу ерда фуқаро Г.Усманова аҳоли хонадонларини ичимлик суви тармоғига улашда, Ф.Абдуллаев электр энергияси кучланиши пастлиги сабабли электр энергияси кучланишини яхшилаш ҳамда кўчаларга тунги чироқ ўрнатишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. Мазкур масалалар юзасидан вилоят Туямўйин-Урганч минтақалараро корхонаси раҳбарига аҳолини ичимлик суви тармоғига уланишида зарур жиҳозларни етказиб бериш ва хонадон эгалари маблағлари ҳисобидан улаб бериш топширилди. Шунингдек, туман электр корхонаси мутасаддиларига маҳалла ҳудудидаги трансформаторларни кўрикдан ўтказиш, лозим бўлса янгисига алмаштириб, электр энергияси таъминотини яхшилаш ҳамда кўчаларга тунги чироқлар ўрнатиш юзасидан топшириқ берилиб, назоратга олинди.

 

Сайёр қабулларда жами 52 та мурожаат келиб тушди. Шундан 11 таси жойида ижобий ҳал қилиниб, 41 та мурожаатни ҳал қилиш учун вилоят ва туман ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди ҳамда ҳар бир мурожаатнинг ижроси алоҳида назоратга олинди. Аниқланган муаммолар бажарилиши юзасидан тегишли “йўл харита”лари ишлаб чиқилиб, тумандаги “Гурлан”, “Ҳазорасп”, “Хива” ва “Хонқа” маҳаллалари 2020 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилиши режалаштирилди ҳамда зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар