Жиззахлик тадбиркор Умрзоқ Исломов кредит олишда турли муаммоларга дуч келган. Иши ҳал бўлавермаганидан хуноби ошган тадбиркор вилоят ҳокимлигида сайёр қабул бўлаётганини эшитиб, шу ерга келди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган сайёр қабулда Ғаллаорол тумани “Тижорат маркази” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Умрзоқ Исломов масъулларга ўз муаммолари бўйича мурожаат қилди. Тадбиркорнинг асосли мурожаати жойида ҳал этилди. Яъни унга кредит ажратиладиган бўлди.
Шу куни яна кўплаб одамлар суд ва ҳокимлик мутасаддиларига мурожаат қилишди. Кўриб чиқилиши талаб этиладиган уч кишининг аризаси назорат тартибида қабул қилинган бўлса яна ўнлаб фуқароларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ҳокимликка ташриф буюрган фуқаролар вилоят ва туманлар ҳокимларининг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари, ҳуқуқшунослари, кадастр ходимлари, шунингдек фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича судлар судьялари “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби” мавзусида ўтказилган семинар-тренингда ҳам иштирок этишди.
Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров ер билан боғлиқ ҳуқуқий меъёрларни тушунтириш баробарида ерга эгалик ҳуқуқи, унинг қандай кафолатлангани, қандай ҳолларда ер олиб қўйилиши, олиб қўйилганда ер эгаларининг ҳуқуқи таъминланиши, яъни етказилган зарарларни қоплаш билан боғлиқ долзарб масалалар бўйича тушунчалар берди.
Семинар якунида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қийнаётган масалалар ва қизиқтирган саволлар бўйича жавоб берилди.
Иштирокчиларига Олий суд томонидан тайёрланган “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилишида риоя этилиши лозим норматив ҳуқуқий ҳужжатлар” ва “Кўчмас мулк ва мулк ҳуқуқи” номли қўлланмалар ҳам тарқатилди.
ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |