2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тўйга тўёна билан...

Мустақиллигимиз байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда ҳудудларда янги иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси ва давлат хизматлари маркази туман бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилгани ҳам ана шундай хайрли ишлардан бири бўлди.

 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, тегишли ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва давлат хизматлари марказлари мамлакатимизда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, сифатли хизмат кўрсатишни таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

 

Тошкент туманида 205 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётир. Давлат хизматлари маркази туман бўлими томонидан аҳолига 2018 йилда 28 мингдан ортиқ хизматлар кўрсатилди. 2019 йилнинг 6 ойида эса бу кўрсаткич 32 мингдан ортди.

 

photo5400119951458675368.jpg

 

Аммо бўлимнинг аввалги биносида фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш учун етарли шароит мавжуд эмаслиги, қолаверса марказ хизматига эҳтиёжнинг муттасил ортиб бораётгани замонавий бинога талабни юзага келтирди. Ана шу эҳтиёждан келиб чиқиб, замонавий бино барпо этилди.

 

– Бундай шароитда ишлаш ходимлар учун ҳам, аҳоли учун ҳам қўшимча қулайлик, яхши кайфият улашади, – деди марказ директори Фаррух Ҳусанбоев. – Икки қаватли кўркам бинонинг кенг ва ёруғ зали, у ерда мижозлар учун яратилган қулай шароит бу ерга келувчиларга хуш ёқиши аниқ. Электрон навбат, кутиш зали, тиббиёт хонаси, болалар майдончаси ташкил этилган. Янги бинода бир вақтнинг ўзида 23 қабул ойнасида хизмат кўрсатиш имкони бор. Замонавий жиҳозланган залдаги 3 мониторда 100 дан ортиқ давлат хизмат тури юзасидан тегишли маълумотлар марказга келувчи фуқароларга тақдим этиб борилади.

 

Бино атрофига арчанинг ноёб турлари ва экзотик гуллар экилиб ободонлаштирилди. Мухтасар айтганда, замонавий дизайн ва мукаммал меъморий ечим билан қурилган бино туман аҳолиси учун давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллик тўйига муносиб тўёна бўлиши билан бир қаторда аҳолининг серқатнов масканига айланди.

 

Юртимиз бўйлаб байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда давлат хизматлари маркази Чирчиқ шаҳар бўлимининг ҳам янги биноси фойдаланишга топширилди.

 

Авазбек ХУДОЙҚУЛОВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар