Обод бўлаётган қишлоқларга Япония техникаси жалб этилади
Автомобиль йўллари давлат қўмитасида Япония ҳукуматининг "Иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт дастури" доирасидаги гранти асосида "Ўзбекистондаги йўл қурилиши ва таъмири учун Япония техникаларини беғараз тақдим этиш" бўйича ҳукуматлараро ҳужжатга имзо чекиш маросими бўлиб ўтди.
Президентимизнинг 2017 йил 14 февралдаги “Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси А.Абдувалиев, Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито ва бошқалар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатлар турли йўналишларда ривожланиб бораётгани, бунда икки давлат ўртасида эришилган келишувлар муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади.
Мазкур лойиҳа асосида Япониянинг "Sakai Heavy Industries Ltd" компаниясининг йўл қурилиши ва таъмирлашга мўлжалланган техникалари олиб келинади. Бу техникаларни асосан "Обод қишлоқ" дастури доирасида Сирдарё, Жиззах, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги қишлоқ ва овуллар ички йўлларини таъмирлашга жалб қилиш кўзда тутилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |