2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабуллар – мурожаатлар ечимининг самарали усули

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманида сайёр қабул ўтказди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда. Қайд этилишича, бевосита халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш мақсадида вазирнинг Қуйи Чирчиқ туманига ташрифидан айниқса, “Боғистон” маҳалласи Элобод кўчаси 27-уйда яшовчилар мамнун бўлди. Гап шундаки, бир ой муқаддам Надя Моисеева шу уйда яшовчи 18 та оила номидан вазирга мурожаат қилиб, кўп қаватли уйнинг томини ёпишда амалий ёрдам сўраган эди. Ушбу мурожаат атрофлича ўрганилиб, вазир ташаббуси билан 20 кунда уйнинг томи ёпиб берилди.

 

Маълумки, турар-жой, газ, сув, канализация тизимига йиллар мобайнида етарли даражада эътибор қаратилмагани сабабли бугунги кунда мазкур тизимда муаммолар йиғилиб қолган. Бу эса ушбу йўналиш бўйича аҳолини қийнаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратишни тақозо этаяпти.

 

Қуйи Чирчиқ туманидаги сайёр қабулда аҳоли томонидан газ, сув, уй-жой, йўл таъмири, транспорт қатнови, электр таъминоти билан боғлиқ 24 та мурожаат тушди. Шундан 5 таси жойида ҳал этилди. Ижроси маълум муддат вақт талаб этадиган 19 мурожаатни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқ берилди.

 

Шунингдек, вазир Оққўрғон тумани “Элтамғали” маҳалласида ҳам сайёр қабул ўтказди. Мазкур ҳудудда айни пайтда 4 минг 300 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда сўнгги пайтларда электр энергиясига талаб ортиб, мавжуд трансформаторларни янгисига алмаштириш зарурияти туғилган эди.

 

Маҳалла аҳлининг бу борадаги мурожаати вазир топшириғига кўра ижобий ечим топадиган бўлди. Шунингдек, фуқароларнинг газ, сув, йўл таъмири каби масалалар бўйича мурожаати ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли ташкилотлар иш режасига киритилди.

 

Авазбек Худойқулов, ЎзА мухбири

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар