2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий муҳофазаси янада кучайтирилади

“Нуроний” жамғармасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрланган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди.

Қўмита аъзолари, депутатлар, экспертлар, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари иштирок этган тадбирда асосий эътибор мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларга қаратилди.

 

Хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ўтган вақт давомида бу борадаги ишлар янги босқичга қаратилди.

 

Мазкур ҳужжатда ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари, шу билан бирга, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги тизимли камчиликларни бартараф этиш мақсадида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг муҳим вазифалари белгилаб берилди.

 

Ушбу қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси томонидан биринчи ўқишда концептуал маъқулланиб, уни иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёни қизғин давом этмоқда. Қонун лойиҳаси БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги концепцияси талабларини имплементация қилиш ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш соҳасида замонавий услублар, халқаро стандартларни жорий этишни назарда тутади.

 

Тадбирда Олий Мажлиснинг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон Хўжаева ушбу қонун лойиҳасида фармондан келиб чиқадиган вазифалар қамраб олинганини алоҳида таъкидлади. Лойиҳа билан ногиронлик белгиси бўйича камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш масалалари такомиллаштирилаётганини айтиб ўтди.

 

Депутатларнинг фикрича, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш муҳим масалалардан биридир. Шундан келиб чиқиб, лойиҳада тиббий-меҳнат экспертизаси ва ногиронликни белгилашнинг шаффоф, замонавий услуб ва мезонларини жорий этиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий, ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси белгиланган. Лойиҳада бу каби инсонларни ўз вақтида ҳисобга олишнинг самарали механизмларини яратиш, ногиронликнинг белгилари пайдо бўлган вақтдан бошлаб уларни кузатиб бориш ва қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитини яхшилаш чоралари кўрилмоқда.

 

Давра суҳбатида ногиронлиги бўлган шахсларнинг оиласи, жамият ва давлат билан ўзаро алоқасини кучайтириш, уларга тўсиқсиз муҳит яратиш, йўловчи транспорти, ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларидан эркин фойдаланишини таъминлаш кераклиги алоҳида қайд этилди. “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёрланган матни бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Абдулазиз МУСАЕВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар