2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Отчопар янада обод бўлади

Отчопар маҳалласи – ҳудуди бўйича Қарши шаҳридаги энг катта маҳаллалардан бири. Шунга яраша бу маҳалланинг муаммоси ҳам кўп эди. Мавжуд инфратузилма билан мақтаниб бўлмасди. Ҳар ҳолда аҳвол маҳалла аҳлини қониқтирмас эди. Муҳандислик-коммуникация тармоғи эскирган, хуллас, ўзгаришлар қилиш зарурати юзага келганди.

Шулар эътиборга олиниб, ўтган йили Отчопар “Обод маҳалла” дастурига киритилди. Дастур доирасида ҳудудни ободонлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

 

Хўш, ўтган даврда Отчопарда нималар ўзгарди? Дастур асосида амалга оширилган кенг кўламли ишларга назар солсак.

 

DSC_0050.JPG

 

DSC_0053.JPG

 

DSC_0067.JPG

 

Маҳалла ҳудудида 440 ўринга мўлжалланган 44-умумий ўрта таълим мактаби жойлашган. Дастур доирасида таълим муассасасини капитал таъмирдан чиқариш режалаштирилган эди. 2018 йилда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, мактабдаги шароитлар янада яхшиланди, қулайликлар ортди. Бунинг учун маҳаллий бюджетдан 350 миллион сўм маблағ сарфланди. Маҳалла ҳудуди катталиги инобатга олиниб, гузар учун бошқа жойдан қўшимча янги бино қуриб фойдаланишга топширилди. Бу ишга 500 миллион сўм маблағ ишлатилди.

 

– Маҳаллада коммунал соҳадаги муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари Улуғбек Авазов. – Дастурга асосан Отчопар маҳалласида 22 километр ичимлик суви қувурлари ётқизилди. Ҳар бири 500 метр куб бўлган 2 та резервуар қурилмоқда. Ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилаётир. Жорий йил октябрь ойи бошида аҳоли тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имконига эга бўлади. Шунингдек, ҳудудда 6,2 километр электр тармоқлари реконструкция қилиниб, бу борадаги режа ортиғи билан бажарилди. 7 та трансформатор пункти ва 9,7 километр электр узатиш тармоғи таъмирланди. Газ таъминотини яхшилаш бўйича ҳам зарур чоралар кўрилди. 3,3 километр газ қувурларини жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Айрим истеъмолчиларга 270 дона маиший газ баллонлари ҳам етказиб берилди.

 

DSC_0043.JPG

 

DSC_0083.JPG

 

DSC_0086.JPG

 

Шу кунга қадар Отчопар маҳалласида ички йўллар ҳолати оғриқли масалалардан бири бўлиб келган. Хўш, бу борадаги ишлар қай ҳолатда? 

 

– Яқин келажакда маҳалламизда йўл соҳасида умуман муаммолар бўлмайди, – дейди Отчопар маҳалла фуқаролар йиғини раиси Пармон Чоршанбиев. – Дастурга кўра, ҳудудда 11 километр йўлни таъмирлаш кўзда тутилган эди. Дастлабки экспертиза хулосаларига кўра ажратилган лимитга асосан 14 километр йўлга асфальт ҳамда шағал қопламаси ётқизиш белгилаб олинди. Шу кеча кундузда “Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан ушбу йўлларга шағал қопламаси тўшаш ишлари тўлиқ бажарилган. Ҳозирча шундан 1,5 километр йўлга асфальт қопламаси ётқизилган. Йўлсозлар томонидан бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. Тегишли дастурда Отчопар МФЙ ҳудудида жами 800 метр пиёдалар йўлаклари қурилиши мўлжалланган эди. Амалда эса бу кўрсаткич 1,5 километр этиб бажарилди. Йўлак қурилишига 420 миллион сўм маблағ ажратилди. Йўллар четига эса 32 дона ёритиш устунлари ҳам ўрнатилди.

 

DSC_0088.JPG

 

Аҳоли ҳам бу ишларга бутунлай бефарқ қараб ўтиргани йўқ. Маҳаллани обод қилишдек хайрли ишга хайрихоҳ бўлди. Ҳудудда жами 2 минг 69 та якка тартибдаги аҳоли хонадони мавжуд бўлиб, шундан дастурга мувофиқ, 1 минг 400 та якка тартибдаги уйларнинг фасад қисми ва 340 тасининг том қисмини таъмирлаш белгиланган. Бу ишга ҳамма жиддий қараб, вазифа аъло даражада уддаланди. Уйлар чирой очиб, маҳалла кўркига кўрк бағишламоқда. Ҳозирги кунда қурилиши тугалланмаган, бўш ер участкалари ҳам бор. Уларнинг эгалари иморат солишни тезлатиш пайида.

 

Авваллари, Отчопарда режасиз, дуч келган жойда, ўзбошимчалик билан қуриб олинган бинолар, кўримсиз енгил конструкциялар бор эди. Тушунтиришлардан сўнг 100 дан ортиқ қурилмалар эгалари томонидан бузиб олинди. Бу борада ҳозир ҳам ишлар давом эттирилмоқда.

 

Қолаверса, дастурга асосан Отчопар МФЙ ҳудудида хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам муҳим қувватларни ишга тушириш бўйича ишлар самарали ташкил этилмоқда. Айни вақтга қадар аксарият ташаббускорлар ўз маблағи ва банк кредити эвазига бир қатор ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо шохобчаларини фойдаланишга топширди. Бу лойиҳаларнинг

амалга ошиши янги иш ўринлари яратилишига ҳам кенг имкон бермоқда.

 

– Маҳалламиз ободлиги аввало, халқимиз учун. Ушбу хайрли ишга биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида тадбиркорлик фаолиятимизни бошлаб юбордик, – дейди “Садаф Нур Стома-М” хусусий корхонаси раҳбари Ғовсиддин Фахриддинов. – Ўзим олий тоифали тиш шифокоримман. Жорий йил маҳалла ҳудудида хусусий клиника қурдик. Кредит маблағи эвазига хориждан замонавий технологиялар келтирилди. Натижада икки нафар иш ўрни ҳам яратилди. Ҳозирги кунда халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз.

 

Маълумотларга кўра, дастурда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида 13,5 миллиард сўм, шундан Республика бюджетидан 6,8 миллиард сўм, маҳаллий бюджетдан 1,5 миллиард сўм, тармоқ корхоналари ҳисобидан 944,7 миллион сўм ажратилди. Шунингдек, қолган ишлар тадбиркорларнинг тўғридан тўғри ўз маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилди.

 

Дастурдан ташқари, вилоят ҳокимининг 2019 йил 15 июлдаги ҳамда Қарши шаҳар ҳокимининг 2019 йил 16 июлдаги тегишли буйруқларига асосан Отчопар маҳалла фуқаролар йиғинида умумий ҳисобда мавжуд 16 километр тупроқ йўлга қум-шағал қопламаси ётқизиш режалаштирилган. Шундан ҳозирги ҳолатда 8,8 километрлик тупроқ йўлга қум-шағал ётқизилган.

 

Отчопарда бошланган бунёдкорлик ишлари ҳали шу билан тўхтаб қолмайди. Қилинадиган ишлар кўп, чора-тадбирлар аниқ. Дастурнинг самарали амалга оширилиши Отчопар маҳалласини янада обод гўшага айлантиришга хизмат қилади.

 

Ў.БАРОТОВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар