2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Қулай, тезкор хизматдан аҳоли мамнун

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрининг Қизилтоғ (Краснагорск) шаҳарчаси аҳолиси учун навбатдаги сайёр давлат хизматлари ташкил этилди.

Қизилтоғ шаҳарчаси шаҳар марказидан анча олисда жойлашган. Шаҳарча аҳолиси электр энергияси, табиий газга уланиш учун техник шарт олиш ёки солиқ, ички ишлар идорасидан маълумотнома олиш учун Ангренга 100 чақирим масофа босишга тўғри келади. Табиийки, аҳоли тоғ шароитида шунча масофани босиб, шаҳар марказига бориш учун йўлга кўп вақт сарфлайди.

 

Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига сайёр хизмат кўрсатиш учун махсус жиҳозланган автобус ёрдамида узоқ ҳудудларга чиқиш амалиёти бу каби оворагарчиликларга чек қўймоқда. Сайёр хизмат кўрсатиш халқнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш учун марказдан анча олис ҳудудларда ҳам аҳолининг давлат хизматига бўлган эҳтиёжини қаноатлантирмоқда. Ўтган саккиз ой давомида Ангрен шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан чекка ва олис ҳудудлар, аҳоли гавжум бўлган жойларда 3 мингдан ортиқ сайёр хизмат кўрсатилди.

Айни пайтда Қизилтоғ шаҳарчасининг “Файзобод”, “Саид ота”, “Толбулоқ”, “Ойдин” маҳаллаларида 17 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ангрен шаҳар давлат хизматлари марказининг Қизилтоғ шаҳобчаси ташкил қилинган бўлиб, ҳафта давомида белгиланган жадвал асосида сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

 

Махсус автобусда мутахассислар томонидан шаҳарчанинг 100 нафарга яқин фуқаросига 13 турдаги, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш, якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш, электр, газ, сув тизимига уланиш, манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш каби давлат хизматлари кўрсатилди. Жумладан, Шокиржон Бозоров газ тармоғига уланиш, Фотима Асрақулова судланмаганлик бўйича маълумотнома олиш, Каромат Раҳматова, Мария Хонякина, Ниғматилла Раҳматовларга кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича мурожаати қаноатлантирилди.

 

Шаҳарча аҳолисига давлат хизмати кўрсатиш учун йўлга чиққан автобуснинг навбатдаги манзили масъулияти чекланган жамият шаклидаги “DONG SAN INTERNATIONAL” қўшма корхонаси бўлди. Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона маҳсулотининг асосий қисми хорижга экспорт қилинади. 100 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли ишлаётган мазкур қўшма корхона ишчилари ҳам ўзларига тегишли йўналишлар бўйича сайёр хизматдан фойдаланди.

 

Шу куни марказ ходимлари томонидан “DONG SAN INTERNATIONAL” қўшма корхонаси ишчи ходимларига 30 дан ортиқ турдаги 100 га яқин хизматлар кўрсатилди. Аҳолининг ҳам вақтини, ҳам нақдини тежашга хизмат қилаётган бу каби тезкор, қулай, шаффоф ва сифатли тамойиллар асосидаги сайёр тадбирлардан шаҳарча аҳолиси мамнун бўлди.

 

Авазбек Худойқулов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар