Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров Зарафшон шаҳар “Юлдуз” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.
Дарҳақиқат, саноати жадал ривожланган шаҳарда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, оилаларнинг даромад манбаини яхшилаш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратилаётгани хонадонларда тикувчилик, қандолатчилик каби йўналишларда оилавий тадбиркорлик ташкил этилмоқда. Энг муҳими, аҳолининг турмуш фаровонлиги, маданияти, дунёқараши юксалмоқда.
Халқ билан мулоқотда 100 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, 14 нафар фуқаро томонидан 16 та масала кўтарилди. Фуқаролар асосан, уй-жой, бандлик, имтиёзли кредит ажратиш, кадастр, электр энергияси, оқава сув, йўл билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилди.
Учрашувда 1 та муаммо бўйича мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Яна 15 та масала назоратга олинди.
Сайёр қабулда шаҳар прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зарафшон шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири, ҳоким ўринбосари, шаҳар ички ишлар бошқармаси ва вилоят ташкилотлари мутасаддилари, тумандаги корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, ҳар бир кўтарилган муаммоларга амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратди.
Вилоят 4-сектор раҳбари мутасаддилар иштирокида ўрганган ҳолда ҳар бир муаммонинг қисқа муддатда ҳал этилишини қатъий назоратга олди. Сайёр қабулда иштирок этган фуқароларга 60 номдаги китоблар тарқатилди.
Шунингдек, Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Азамат Бозоров Томди туманидаги Табиий фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактаб-интернати ўқувчиларига дарс ўтди.
Дарс аввалида мустақиллик йилларида юртимизда эришилган ютуқлар ва бугунги кунда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди. Ўқувчилар шеърлар айтиб, мустақил юртнинг бахтли фарзандлари эканлигидан мамнунлигини билдирди. Мактаб-интернат ўқувчиларига китоблар жамланмаси тарқатилди.
Вилоят давлат солиқ бошқармаси
матбуот хизмати
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |