Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Мажлиси Федерал Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко бошчилигидаги Россия Федерацияси делегацияси 2019 йил 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари фаолияти билан танишди.
Мартабали меҳмон мамлакатимизда аҳоли муаммолари билан ишлаш бўйича йўлга қўйилган янги тизим ҳақида хабардор этилди. Таъкидланишича, Президент Халқ қабулхоналари нафақат фуқаролар мурожаатларини қабул қилади ва энг муҳим масалаларни ҳал қилиш бўйича чоралар кўради, балки жойларга бориб аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни ўрганади, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан бирга уларни ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқади. Бунда халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқотни таъминлашга, бу йўналишда давлат органларининг жавобгарлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Шунингдек, Халқ қабулхоналари ҳудудлардаги ижтимоий ҳолатни ўрганишда ва жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда аҳолининг муаммоларини ҳал қилишда очиқлик, шаффофлик ва холисликни таъминлаш чораларини кўриши таъкидланди.
ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |