Мамлакатимизда кейинги йилларда халқнинг давлат идораларига эмас, давлат идораларининг халққа хизмат қилаётгани одамларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашида муҳим ўрин тутмоқда.
Бу жараёнда давлат идоралари раҳбарларининг олис ва чекка ҳудудларда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз очиқ мулоқот қилаётгани улар дуч келаётган муаммоларнинг ечимини топишда ўз самараларини бераётир. Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг воҳа қишлоқларида ўтказаётган сайёр қабулларида ҳам аҳолини ўйлантириб келаётган кўплаб масалалар ҳал этилмоқда.
Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи С.Эшматовнинг тоғли Бойсун тумани Тўда қишлоғида ташкил этган очиқ мулоқотида асосан ижтимоий масалалар билан боғлиқ 42 мурожаат тушди. Тўртинчи сектор раҳбари Бойсун тумани ҳокими А.Жўраев билан биргаликда аҳоли ўртага ташлаган бу муаммоларнинг ечимини излади.
– Марказдан узоқ ҳудудда яшашнинг ўзига хос қийинчиликлари ҳам бор, –дейди тўдалик М.Самадов. – Биз ўртага ташлаган масалалар бир кун ёки бир йилда пайдо бўлиб қолгани йўқ. Узоқ йиллар давомида юзага келган. Бугунги учрашувда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ва туман ҳокими бу муаммоларимизни ҳал этишда бизга яқиндан ёрдам беришга бел боғлаганини эшитиб қувондик.
Вилоят марказидан 140 километр узоқда жойлашган Тўда қишлоғида икки мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ одамлари ичимлик суви, электр таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, мактабгача таълим муассасаси барпо этиш, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлик масаласини ҳал этишга кўмаклашиш каби муҳим масалалар билан мурожаат этди.
Шу куни 19 мурожаат жойида ҳал этилиб, муддат талаб қиладиган муаммоларни ечиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли вазифалар берилди. Уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Шунингдек, сайёр қабул доирасида ижтимоий кўмакка муҳтож айрим оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, уларнинг фарзандларига қишки кийим-кечак ва бадиий китоблар топширилди.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |