Ҳафтанинг ҳар жума куни тадбиркорлар вилоятдаги прокуратураларда бўлиб, “Очиқ эшиклар куни”да муаммоларига ечим топиши мумкин.
Тадбиркорларга имконият яратиш, муаммолари бўйича амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Жиззах вилояти прокуратурасининг ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар жума куни вилоят ҳамда барча туман ва шаҳар прокуратураларида соат 10:00дан 13:00га қадар “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.
Тадбиркорлар ҳозирги кунда ушбу имкониятдан фойдаланиб, прокуратура органларига турли масалаларда мурожаат қилмоқда. Кейинги кунларда 20 та тадбиркор мурожаат қилган бўлса, деярли барчасининг муаммолари тезкорлик билан ҳал этилишида амалий кўмак кўрсатилди.
Тадбиркорлар бевосита тегишли ташкилотларга инвестиция жалб қилиш, кредит олиш, коммунал хизмати тармоқларига уланиш каби масалалар бўйича мурожаат қилганида битмаган ишлари прокуратура аралашуви билан ижобий ечим топаётир.
Прокуратураси органлари томонидан бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |