2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Чўлдаги одамлар мурожаати, истаги уйма-уй ўрганилмоқда

Томди тумани Давлат хизматлари маркази мутахассислари туманнинг олис ҳудудлари ҳисобланган Керегетау, Кериз ва Сукетти овулларидаги аҳолига давлат хизматларини кўрсатдилар.

умандан қарийб 100 километр узоқликдаги мазкур аҳоли ҳудудларида 422 та хонадон истиқомат қилади. 

 

Автобусда ҳар бир ҳудуд овул биносида, керак бўлса, узоқ аҳоли пунктлари, фермаларигача бориб хизмат кўрсатилди. 

 

photo5296255766656822299.jpg

 

Ҳудудда 3400 нафардан ортиқ фуқарога 5 та умумтаълим мактаби, 3 та мактабгача таълим муассасаси, 3 та қишлоқ врачлик пунктлари аҳоли хизматида. 

 

Одамларнинг давлат хизмати юзасидан қилган мурожаатларига мобиль автобуснинг ўзида сайёр хизмат кўрсатилди. 69 нафар фуқаро давлат хизматини вақтида оворагарчиликсиз, йўл юрмай, шундоқ овул фуқаролари биносида олганидан мамнун.

 

photo5298631334543076059.jpg

 

“Авваллари, ҳатто уй-жойлар кадастр ҳужжатларисиз қурилган, тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтмай, солиқ тўлабгина фаолият олиб борганлар, холос. Мана энди тадбиркорнинг ҳам, фуқаронинг ҳам юмуши осон битмоқда. Қанчадан-қанча ариза ва мурожаатлар қоғозларда қолиб кетганди. Энди чўлдаги одамлар мурожаати, истаги ҳатто, уйма-уй ўрганилмоқда, ечими топилмоқда“, дейди “Кериз“ овул фуқаролари йиғини раиси Алимбет Мейликулов.

 

Муҳриддин Нуруллаев

Томди тумани ДХМ директори

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар