Синоптикларнинг маълумотларига кўра жорий йилнинг ноябр ойида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда.
Шу боис, кўп хонадонли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик энергиясини етказиб бериш бўйича ишлар бошлаб юборилди.
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан иссиқлик таъминоти инфратузилмасини куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, бугунги кунда республикамиз бўйича марказлашган иссиқлик таъминоти тизими билан 14,7 мингдан зиёд кўп қаватли уйлар қамраб олинган бўлиб, иссиқлик таъминоти ташкилотлари тасарруфида жами 633 та марказий ва локал қозонхоналар аҳолига иссиқлик энергиясини етказиб бериш бўйича фаолият юритмоқда. Аҳоли хонадонларига иссиқлик энергияси 2 минг 830 километрдан ортиқ иссиқлик тармоқлари орқали етказиб берилмоқда.
Эксплуатация жараёнини тартибга солиш ҳамда иссиқлик таъминотининг барқарорлигини таъминлаш учун объектларда режавий тарзда режим созлаш ишларини амалга ошириш, жиҳоз ва қувурлардаги мавжуд камчиликларини бартараф этиш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, мутахассислар томонидан иссиқлик таъминоти тизимларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари таҳлил қилиниб, жорий йил синов ишларига меъёрий қоидалар асосида ўзгача ёндашилди.
Иссиқлик тармоқларида ўтказиладиган юқори температурада ва юқори босим остида синаш ишлари ўтган йилга қараганда талаб этиладиган параметрлар асосида ўтказилди. Мисол учун юқори босим остида синаш ишлари 2018 йилда ўртача 8 - 9,5 атмосфера босимида ўтказилган бўлса, 2019 йилда 16 атмосферагача босим кўтарилишига эришилди. Натижада, иссиқлик тармоқларида синов муддатида 2018 йилда жами 157 та шикастланиш аниқланган бўлса, 2019 йилда босим остида синов даврида 300 та иссиқлик тармоғини шикастланиши аниқланди. Ушбу синовлар натижасида бугунги кунда 44 та марказий ва 46 та локал қозонхоналар, 808 та қозон, 631 км иссиқлик тармоғи мукаммал ва жорий таъмирланди. Мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича белгиланган режа тўлиқ бажарилди.
Об-ҳавони совиб кетишини инобатга олиб, жорий йилнинг 20 октябридан Мамлакатимизнинг шимолий ҳудудлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик таъминоти йўлга қўйилди.
Гидрометеорология марказининг маълумотлари асосида қолган ҳудудлар ҳамда Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 25 октябридан босқичма-босқич ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп қаватли уйларга иссиқлик энергиясини етказиб бериш бошлаб юборилди. Бу борада тегишли маҳаллий ҳокимликларнинг қарорлари тасдиқланди.
Қарор ижросини таъминлашдан аввал ҳар бир ижтимоий соҳа, кўп хонадонли уйлар ва бино иншоотларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини тўлиқ белгилангандан сўнг амалга оширилади.
Хусусан, биринчи навбатда ижтимоий соҳа объектларига яъни соғлиқни сақлаш, умумий ўрта таълим мактаблари, кўп хонадонли уй жойлар ҳамда бошқа бино ва иншоотларга иссиқлик берилади.
Шу билан бирга иссиқлик таъминоти корхоналарида ишлаб чиқилган иссиқлик энергиясини куз-қиш мавсумида узлуксиз истеъмолчиларга етказишда кўп хонадонли уйларнинг ички муҳандислик коммуникацияларини созлиги муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабдан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришнинг асосий йўналишларидан бири бу кўп хонадонли уйларнинг ички иситиш тизимини текширувдан ўтказилди.
Жумладан, ҳудудларда 16 минг 370 та кўп хонадонли уйнинг ертўла қисмида жойлашган иссиқлик бўғинларини таъмирлаш ҳамда ички иссиқлик тизимини босим остида ювиш ишлари амалга оширилди. Бироқ айрим хонадонларнинг ичида ўрнатилган иситиш батареяларини ҳам мавсумга тайёрланиши талаб этилмоқда. Ушбу масалада аҳоли учун қулайликлар яратиш мақсадида махсус бригадалар тузилган ва улар шартнома асосда хизмат кўрсатмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |