2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Адлия вазири тадбиркорлар билан учрашди

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги ўтказилган учрашув тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш масалаларига бағишланди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари Русланбек Давлетов, Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шокиров ва бошқалар мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар берилаётганини ва бу уларнинг барча соҳаларда ўз салоҳиятини кўрсатишга катта замин яратаётганини таъкидлади. Айниқса, бунда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим дастуриламал бўлаётир.

 

Ушбу фармонга мувофиқ, мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолият кўрсатмоқда. Қабулхоналарда барча даражадаги ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари вакиллари томонидан тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларга ҳуқуқий, амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

 

– Шундан келиб чиқиб, ишчи гуруҳи томонидан 10 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган, – деди Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Абдулҳамид Омонов. – Хусусан, адлия вазири Русланбек Давлетов раҳбарлигида ташкил этилган Республика ишчи гуруҳининг Тошкент шаҳридаги тадбиркорлар билан учрашувидан мақсад муаммоларни ўрганиш ҳамда ҳуқуқий ва амалий ёрдам беришга қаратилган. Учрашув жараёнида 60 дан зиёд мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаатлар тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга ер участкаси ва кредит ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, бузилган иморатларга нисбатан компенсация тўловларини ундириш ҳамда божхона ва солиқ тўловлари билан боғлиқ масалалардир.

 

Таъкидлаш керакки, учрашув похтахтимиздаги “International House-Tashkent” академик лицейида Бектемир, Яшнобод, Миробод, Яккасарой, Мирзо Улуғбек, Юнусобод туманлари тадбиркорлари учун ташкил этилди. Куннинг иккинчи ярмида эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети академик лицейида ўтказилган тадбирда Шайхонтоҳур, Чилонзор, Сергели, Учтепа ва Олмазор туманлари тадбиркорлари иштирок этди.

 

– Бугунги учрашувдан кўриниб турибдики, давлатимиз биз, тадбиркорларни ҳар жиҳатдан қўллаш ва йўл-йўриқлар кўрсатишга эътибор қаратмоқда, – деди Сергели туманидаги “Pulpand paper” корхонаси директори Рамзиддин Баҳриддинов. – Шу куннинг ўзида қанчадан-қанча тадбиркорларнинг мушкули осон бўлаётганига гувоҳ бўлдим. Бизнинг корхона санитар-гигиеник қоғозлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона ойига 200-300 тонна маҳсулот тайёрлайди. Унинг 80 фоизи экспортга йўналтирилган. Маҳсулотимизга талаб ортганини инобатга олиб, янги технология сотиб олишга киришдик. Ушбу ускуна 3 миллион долларни ташкил этади. Эътиборли жиҳати, ҳозир амалдаги ускуна кунига 10 тонна қоғоз ишлаб чиқарса, янгиси эса 40-50 тонна ишлаб чиқариш имкониятига эга. Айни чоғда ускунанинг бир қисмини олиб келдик. Иккинчи қисмининг олиб келинишига яна бироз муддат бор. Бу ишлар учун банкдан 1,5 миллион доллар кредит олганмиз. Йиғилишда олган кредитнинг муддатини узайтиришга ёрдам сўрадим. Ишчи гуруҳ бу масалада ёрдам берадиган бўлди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар