Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги энг чекка “Чуқурқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мактабгача таълим муассасаси филиали, даволаш-профилактика маскани ҳамда ҳаммом фойдаланишга топширилди.
Тумандаги “Гулистон” овул фуқаролар йиғинида жойлашган 17-мактабгача таълим муассасасининг 30 болага мўлжалланган ушбу филиали очилиши маросимида сўзга чиққанлар Президентимиз ташаббуси билан Оролбўйининг чекка қишлоқларини ободонлаштириш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, муаммоларини жойида бартараф этиш, ижтимоий инфратузилма иншоотларини қуриш ва фойдаланишга топшириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Август ойида Нукус шаҳридан 230 километр узоқда жойлашган ушбу маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилар томонидан ўрганилган эди. Учрашувда 700 дан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудда йўл қурилиши, ер майдони ажратиш, алоқа хизмати, турар жой билан таъминлаш, мактаб ва мактабгача таълим, тиббий ҳамда коммунал хизмат кўрсатишда муаммолар мавжуд эканлиги аниқланган эди.
Ўтган қисқа вақт мобайнида маҳаллада бир қатор қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Янгидан фойдаланишга топширилган мактабгача таълим муассасаси филиалида болалар қамровини келгуси йилда 50 нафарга етказиш режалаштирилган.
Шу куни 65-қишлоқ оилавий поликлиникасининг даволаш- профилактика муассасаси ҳам қайта таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш шохобчасига махсус автомашина берилди.
Шунингдек, маҳалла аҳолиси учун ҳаммом фойдаланишга топширилди.
Туман автомобиль йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ички йўлнинг 1,3 километр қисми таъмирланиб, сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди ва 1,2 километр сув тармоғи қурилди. Натижада 78 хонадон ичимлик суви билан таъминланди. Шунингдек, 33-умумтаълим мактабида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳомийлигида туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган оилаларнинг турар жойлари таъмирланиб, “Ўзбекозиқовқатсаноатхолдинг” холдинг компанияси томонидан кам таъминланган 13 оилага қуёш батареялари ҳомийлик асосида ўрнатиб берилди.
Маҳаллада бундай бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |