Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Жаҳон банкининг Розанна Нитти бошчилигидаги делегацияси билан учрашди.
Вилоят ҳокимлигининг ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, нуфузли меҳмонлар билан бўлиб ўтган учрашувда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасига киритилган Чортоқ шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига тайёргарликнинг сўнгги босқичи муҳокама қилинди.
Жумладан, лойиҳани такомиллаштириш, лойиҳадан ўрин олиши кўзда тутилган объектлар, Жаҳон банки лойиҳа гуруҳи томонидан билдирилаётган таклифларни маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиқиб умумий концепцияга мослаштириш, Чортоқ шаҳрининг бош режаси туманни тиббиёт ва сиҳатгоҳлар туризми ривожланган экологик тоза ҳудудга айлантириш учун зарур талабларга жавоб бера оладиган бўлишини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.
“Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш“ лойиҳаси доирасида Чортоқ шаҳрида амалга ошириладиган ишлар билан бир қаторда маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилаётган бунёдкорлик ва инфратузилмани ривожлантириш ишларини ҳамда атроф маҳаллаларда 2020 йил учун мўлжалланган “Обод маҳалла” дастури бўйича бажариладиган ишларни мувофиқлаштириш борасида келишиб олинди.
Жаҳон банкининг Чортоқ шаҳрини комплекс ривожлантириш лойиҳаси ноябрь ойининг охирида ишга туширилиши белгиланди. 2019-2021 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар самарасида Чортоқ замонавий инфратузилмага эга обод экошаҳарга айланиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 100 миллион доллар кредити ҳамда Ўзбекистоннинг 24,1 миллион долларлик улуши билан ҳаётга татбиқ этилаётган ушбу лойиҳанинг тажриба-синов шаҳарлари сифатида Тошкент вилоятининг Янгийўл, Бухоро вилоятининг Когон ва Наманган вилоятининг Чортоқ туманлари белгиланган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |