2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент шаҳарларни обод қилиш бўйича кўрсатмалар берди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги Мустақиллик мавзесида барпо этилган кўп қаватли уй жойларни кўздан кечирди.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 11 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп қаватли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўтган йили бу мавзеда бешта 7 қаватли уй қурилиб, фойдаланишга топширилган эди. Уларда оилаларнинг яшаши учун барча зарур шароит яратилган. Квартиралар иситиш қозони билан таъминланган, йўлакларга замонавий лифтлар ўрнатилган. 

Бугунги кунда мавзеда жорий йилга режалаштирилган 10 та уй қурилиши жадал давом этмоқда. 2019 ва 2020 йилларда бу ерда яна 19 кўп қаватли уй қурилиши кўзда тутилган. Шунингдек, бу ерда умумтаълим мактаби, боғча, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, кўп қаватли автотураргоҳ барпо этиш мўлжалланган. 

Шу ерда дастлаб Фарғона шаҳрининг Бош режаси ҳақида маълумот берилди. Қўқон ва Марғилон шаҳарларини ривожлантириш, вилоятда ичимлик сув ва оқова тармоқлари, шаҳарлардаги кўп қаватли уйларни иситиш тизимини яхшилаш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. 

Президентимиз лойиҳа-таклифларни маъқуллаб, қурилиш ишларини сифатли бажариш, шаҳар мавзеларини обод қилиш, янги турар жойларни жаҳон архитектураси ютуқлари асосида бунёд этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага икки кунлик ташрифи ниҳоясига етди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар