2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ МАКТАБЛАРИДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 13 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.А.Худайберганов раҳбарлигида Бўз, Балиқчи, Улуғнор, Шаҳрихон туман фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди.

Ўтказилган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари И.Джураев томонидан таълимга оид мурожаатлар муҳокама қилинди. Мурожаатлар сони жами 3 та бўлиб, шундан 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 1 та мурожаатга тегишли тартибда тушунтириш берилди.

Бўз туманидаги 19-мактабга ташриф давомида ободонлаштириш, иссиқлик тизимининг ҳолати, ўқув жараёнлари билан танишилди. Мактаб раҳбарига таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, 5 та муҳим ташаббус асосида таълим муассасасида иш ташкил этиш, ўқувчилар билим самарадорлигини ошириш, педагоглар ўз устида мунтазам ишлаши бўйича вазифалар белгилаб берилди. 

Шу билан бирга, мактабда иситиш тизимида таъмирлаш ишлари охирига етказилмаганлиги сабабли барча муаммоларни бартараф этиш юзасидан топшириқ берилди.

Шаҳрихон туманидаги 57-мактабга ташриф давомида масканнинг таъмирталаб бўлган ошхона ва спорт зал биноларини ҳомийлик асосида таъмирлаб, 5 та муҳим ташаббус асосида тўгараклар ташкил этиш вазифаси топширилди.

Шу билан бирга, мактабда иситиш тизимида таъмирлаш ишлари охирига етказилмаганлиги сабабли қурувчилар билан суҳбат ўтказилди. Мазкур муаммолар бўйича 16 ноябрга қадар барча ишларни бартараф этиш, 2020 йилга дастурга тушириш юзасидан топшириқ берилди.

Шунингдек, туман халқ таълими бўлими мудири ҳамда мактаб директорига таълим сифатини янада яхшилаш бўйича бир ҳафталик режа тузилиб, шу асосда иш ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, иккита мактаб педагогик жамоаси билан суҳбат ўтказилиб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан халқ таълими тизимидаги ўзгаришлар юзасидан маълумотлар етказилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар