Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов вилоятдаги барча бошқарма ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Қумқўрғон туманига ташриф буюриб, тумандаги “Наврўз“, “Сурхон соҳили“, “Янги шаҳар“ маҳалла фуқароларининг мурожаатини ўрганди. Жумладан, “Янги шаҳар” маҳалласи Ибн Сино кўчасидаги кўп қаватли уйларда яшовчи 78 нафар фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан билдирилган фикр, мулоҳаза ва мурожаатлар асосида бир қатор муаммоли масалалар мавжудлиги, жумладан, электр энергия, ичимлик суви ва табиий газ таъминоти, уй-жойларни таъмирлаш, уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш, ижтимоий ҳамда ободонлаштириш соҳаларидаги муаммолари кўриб чиқилди.
“Наврўз“ маҳалласидаги мулоқот давомида ҳам 132 нафар аҳоли томонидан ўртага ташланган турли муаммолар, талаб ва таклифлар тингланди. Йўл, сув муаммолари, маҳаллада зовур қазиш , мактабгача таълим ташкилоти қуриш бўйича бир қанча мурожаатлар қайд этилди.
Шу куннинг ўзида муаммоларни ҳал қилиш ишларига киришилди. Ибн Сино кўчасидаги кўп қаватли уйлар атрофида болалар майдончаси, бетон йўлаклар ва тандирхона қуриш, “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3 км. ички йўлларни таъмирлаш, ушбу маҳалла ҳудудидаги эскирган электр устунлари ўрнига бетон устунлар ва 2 (икки) дона янги 250 КВАли трансформатор пунктини ўрнатиш, 74 км. узунликдаги зовурни қазиш, тозалаш ишларини амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Бундан ташқари, Т.Боболов аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан ҳам танишди. Жумладан, “Янги шаҳар“ маҳалласида истиқомат қилувчи Роҳила Эрқулова хонадонида бўлди. 13 ёшли ногиронлиги бўлган боласини парваришлаётган ушбу аёл билан суҳбатлашиб, совғалар улашди. Шунингдек, “Сурхон соҳили“ маҳалласида яшовчи турмуш шароити оғир бўлган Анор Анор Мардонақулова ҳолидан хабар олинди.
- Ўтказилаётган сайёр қабуллар халқ дардига дармон бўлаётганига ўзим мисолимда тўла ишонч ҳосил қилдим, - дейди Қумқўрғон тумани “Сурхон соҳили” маҳалласида яшовчи Анор Мардонақулова. – Кўп йиллардан буён уч оила икки хонали уйда истиқомат қилиб келаяпмиз. Кам таъминланган, ночор турмуш шароитимиздан рости, жуда азият чекардик. Маҳаллада ўтказилган сайёр қабул чоғида уй-жойимизни қайта қуриш учун кўмак сўрадим. Мурожаатим инобатга олиниб, туман ҳокимлиги томонидан янги уй-жой қурилиши бошлаб юборилди, ҳозир бу борадаги ишлар деярли якунига етиб ҳам қолди. Кўрсатилган бундай ғамхўрлик, меҳр-оқибатдан ўзим ҳамда фарзандларим беҳад шодландик, бошимиз кўкка етди. Албатта, ўйма-уй, хонадонма-хонадон юриб, аҳоли мурожаатларини тинглаш, унга ечим топишга доир саъй-ҳаркатлар, олиб борилаётган халқчил сиёсат замирида инсонни улуғлаш, унинг манфаатларини таъминлашдек эзгу мақсад мужассам эканига шахсан менинг ишончим ортди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |