Мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад халқни рози қилишга қаратилган. Бу борада жойларда ўтказилаётган очиқ мулоқот ва сайёр қабулларнинг аҳамияти ва самараси катта бўлмоқда.
Жумладан, 2019 йил 2-3 декабрь кунлари Навоий вилоятининг, 4-5 декабрь кунлари Бухоро вилояти туман ва шаҳарларида Олий суд раиси ўринбосарлари Х.Ёдгоров, Олий суд судьялари томонидан жами 460 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.
Натижада 51 нафар фуқаронинг назорат тартибидаги шикояти, 4 та кассация шикояти, 3 аризалар қабул қилиниб, тегишли суд инстанциясида кўриш учун берилди.
89 та мурожаат бўйича тушунтириш берилган бўлса, 315 нафар (68,5 %) фуқароларнинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, ижобий тавсифланган, ахлоқан тузалиш йўлига ўтган жами 120 нафар маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди.
61 нафар маҳкумларнинг жазолари енгилроқ турдаги жазога алмаштирилди. 6 нафар маҳкум суд залидан озод қилинди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар тугатилиб, 54 нафар фуқаро маъмурий жазодан озод қилинди.
Ажрим ёқасига келиб қолган, жами 74 нафар фарзанди бор 48 та оила яраштирилди.
Шунингдек, ушбу кунда тадбиркорлик субъектларининг ҳимоясига оид 5 та иш кўрилиб, уларнинг фойдасига 547 миллион сўмдан зиёд маблағ ундирилди.
Бундан ташқари, Навоий вилоятида иқтисодий аҳволи ночор, касалманд ва ногирон 4 та, Бухоро вилоятида 61 та оилага бориб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди. Ногиронлар куни муносабати билан Бухоро вилояти аёллар Мурувват уйига борилиб, совғалар тарқатилди, шунингдек байрам дастурхони тузаб, ош тарқатилди. 4 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.
Қабулдан сўнг 130 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ташаккурнома ёзиб қолдирди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |