2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бош прокурор Қорақалпоғистонда сайёр қабул ўтказди

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан Қорақалпоғистонда ўтказилган сайёр қабулда 25 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, оммавий сайёр қабуллар ҳамда видеоконференцалоқа орқали қабуллар ўтказиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунга кўра, жорий йилнинг 9 декабрда Бош прокурор Н.Йўлдошев томонидан Қорақалпоғистон Республикасида сайёр қабул ўтказилиб, жами 25 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди (мурожаатларнинг 3 таси суд масалалари, 1 таси прокуратура ва 1 таси ички ишлар органлари фаолиятларига ҳамда 20 таси бошқа масалаларга оид).

Фуқаролар томонидан қабулда топширилган мурожаатлар назоратга олиниб, қонуний ҳал этилиши таъминланади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар