Йилдан-йилга фаровонлашиб бораётган диёримизда одамларнинг бугунги кунидан рози бўлиб яшашлари учун тубдан ислоҳотлар амалга оширилаётир.
Айниқса, уларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларга ечим топиш бугун ҳар бир раҳбар олдидаги муҳим вазифа.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Мусаев томонидан Беруний туманининг энг чекка ҳудуди бўлмиш “Шимом овул” фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида 117 нафар фуқаро томонидан турли хил мазмундаги 40 мурожаат келиб тушди ва ушбу мурожаатларнинг 23 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Мурожаатлар асосан коммунал хизматлар, ички йўллар, бандлик, солиқ ва солиқ тўловлари масаласида бўлди.
– Даволаниш мақсадида ордер олишим кераклиги ҳақидаги мурожаатимни айтгандим, менга туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан шу ернинг ўзида ордер расмийлаштириб беришди. Раҳбарларнинг мана шундай чекка овулларга келиб, бизнинг холимиздан хабар олаётганлиги ва муаммоли масалаларимизга ижобий ечим топиб бераётганлигидан жудаям ҳурсандмиз, – дейди Шаҳноза Матмуратова.
Сайёр қабул давомида, шунингдек, сектор раҳбарлари томонидан аҳоли учун ташкил этилган янги йил олди байрам ярмаркаси қишлоқда ҳаммага бирдек байрам шукуҳини улашди. Бу ердаги озиқ-овқат маҳсулотларининг бозорга нисбатан анча арзон нархларда сотилаётганлиги кўпчилик учун маъқул тушди.
Сайёр қабулдан сўнг ўз боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилаларга кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари ва янги йил совғалари топширилди.
– Раҳбарлардан қабул давомида ўзим яшаб турган уйимга сув тортиш, электр энергиясини ўтказиш учун ёрдам сўрагандим ва улар тез орада ҳал қилинишини айтишди. Менга ўхшаган ижтимоий таъминотга муҳтож оилаларга кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Бу биз учун янги йил олди зўр совға бўлди, – дейди Инобат Аметова.
Шунингдек, юртимизда 22 декабрь куни ўтказилиши кутилаётган сайлов жараёнлари юзасидан сайлов участкаларининг тайёргарлиги кўздан кечирилди.
Айтиш мумкинки, ўтказилаётган мана шундай сайёр қабуллар бугун юртимида яна бир бор “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ҳаётий тамойилларнинг амалдаги тасдиғидир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |