2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Олий суд раиси Самарқандда сайёр қабул ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Камилов Самарқанд шаҳрида сайёр қабул ўтказди.

Олий суд раиси, судьялари, вилоят жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлари раислари иштирокида ташкил этилган сайёр қабулда суд иши билан боғлиқ 295 фуқаро ўз муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилди.

Мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш, суд иши юритуви сифатини янада яхшилашга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бермоқда. Шу жиҳатдан сайёр қабул давомида вилоятимизда яшовчи фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари вакиллари, кексалар, хотин-қизлар томонидан қабул қилинган якуний суд қарорларидан қониқмаслик, алимент, уй-жой масаласи ижросидаги камчиликлар, жойлардаги мутасаддиларнинг чиқараётган қарорларидан норозилик мурожаатлари тингланди, қайта кўриб чиқиш учун қабул қилиниб, ҳуқуқий томондан ёрдам берилди.

Жумладан, 245 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 50 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар