Жойларда ўтказилаётган сайёр қабул ва учрашувлар аҳолини қийнаётган долзарб муаммоларни ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевнинг Жондор тумани “Қароли” маҳалла фуқаролар йиғини Янгимозор қишлоғида ўтказган сайёр қабулида ҳам муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.
Жондор шаҳарчасидан 30 километр олисда жойлашган мазкур қишлоқда 1200 дан зиёд аҳоли яшайди. Каттагина ҳудуднинг ижтимоий- иқтисодий муаммолари ҳам шунга яраша экан. Аҳоли вакиллари расмийликдан холи бўлган учрашувни ўзларини ташвишга солган муаммоларнинг ечими топиладиган ошкора мулоқот имконияти, деб билди.
Меҳнат бандлиги – кишилар фаровонлигини ошириш билан боғлиқ муҳим масалалардан бири. Маълум бўлдики, мазкур йўналишда Янгимозорда аҳвол яхши эмас. Ҳудудда учта фермер хўжалик бўлиб, уларда атиги 17 киши меҳнат қилар экан. Кичик тадбиркорлик субъектлари сони ҳам саноқли. Демак, вақтинча ишсизлик муаммосини ҳал этиш имконияти кам.
Мулоқотда аёллар айнан шу масалани кўтаришди. Уларга бу ердан 7 километр олис ҳудудда барпо этилаётган ва замонавий технологик усуллар қўлланилаётган иссиқхоналарда ишлаш таклиф этилди.Тадбирда шахсий бизнесини бошлайдиган ёшларга ҳам тегишли шароит яратилиши таъкидланди.
–Мен ва дугонам Муштарийбону уйда тикувчилик билан шуғулланамиз,- дейди Ноила Ниёзқулова.– Буюртмаларни ўз вақтида бажаришимиз учун замонавий кўп функцияли, нархи уч миллион сўмдан зиёдроқ турадиган тикув машинкасини харид қилмоқчимиз. Аммо молиявий имкониятимиз йўқ. Биз учрашувда айни масалани кўтардик. Мутасаддилар, хусусан, банк ходимлари кредит ажратишни тезлаштиришга ёрдам беришини айтди.
Ҳудудда аҳолига маиший ва сервис хизматига эҳтиёж катта. Унинг ечими борми? Ҳудуддаги ширкат хўжалигининг собиқ клуби бу борада яхши имконият эканлиги назарда тутилиб, муассаса негизида қишлоқда ана шундай хизматларни ўз ичига олган гузар қуриш масаласи ўрганиб чиқилади ва лойиҳа ташаббускори қўллаб- қувватланади.
Янгимозор қишлоғидаги 19-умумий ўрта таълим мактабида 170 нафар ўғил-қиз билим олади. Билим масканининг асосий ўқув биноси бир неча йил илгари мукаммал таъмирланган. Аммо унинг ёнида 1982 йилда ҳашар йўли билан қурилган объектда жойлашган ва мослаштирилган 90 ўринли ўқув биноси маънавий эскирган, замонавий меъморчилик талабларига жавоб бермайди. Вилоят ҳокими таълим муассасасига бориб ўқувчилар ва ўқитувчилар билан ҳам суҳбатлашди. Танишув асносида 2020 йилда эски бино ўрнида замонавий таълимни АКТлар ва давлат таълим стандартлари асосида олиб бориш имкониятлари яратиладиган янги ўқув биноси қурилиши режалаштирилди.
– Қишда ва ҳавонинг салқин пайтларида жисмоний тарбия ҳамда спорт машғулотлари олиб бориладиган спорт залимиз йўқ эди, – дейди спортчи ёшлар вакили 10- синф ўқувчиси Абдурасул Ҳайитов. – Бу муаммо ҳал этилишини орзу қилардик. Вилоят раҳбари янги ўқув биносидан ташқари, замонавий спорт зали қурилишини ҳам ваъда қилди. Бу навбатдаги ўқув йилида биз учун ажойиб совға бўлади.
Қишлоқда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар, хусусан, туғма ва ёшликдан ногиронлиги бўлган инсонларни қўллаб -қувватлаш ҳам диққат марказида бўлди. Улар даволанишида ёрдам кўрсатиш тегишли мутасаддилар зиммасига юкланди. Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, шу куннинг ўзида саломатлигида катта муаммо бўлган 5 нафар фуқаронинг ҳар бирига 5 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.
Учрашувда аҳоли вакиллари ичимлик суви етишмовчилиги, кўп йиллардан буён таъмирталаб бўлиб қолган йўлларни обод этиш, болаларнинг мактабгача таълим муассасасига тўла қамраб олиш билан боғлиқ муаммолар ва бошқа долзарб масалаларни ҳам ўртага ташлади.
Ижтимоий -иқтисодий ривожланишга тизимли ёндашилмаган муаммолар ҳудудда оз эмасди. Эътиборли жиҳати, уларнинг айримлари кун охиригача ҳал бўлди. Масалан, бир километрдан зиёд йўл текисланиб, шағал ётқизилди. Яккатутда йирик иссиқхона қурган тадбиркор Ғолиб Очилов 25 нафар кишини ишга қабул қилди. Уларга корхона автобуси хизмат кўрсатади.
Таъкидланишича, қолган масалалар ечими ҳам вилоят ҳокими назоратида бўлади. Сайёр қабул доирасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, озиқ-овқа
т моллари ярмаркаси, тиббий кўрик ташкил этилди. Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бўлими, ФҲДЁ ҳам ўз хизматларини таклиф қилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |