Қорақалпоғистон Республикаси Амударёнинг қуйи қисмида, Орол денгизининг жанубий томонида жойлашган бўлиб, умумий ер майдони 166,6 минг квадрат километрдан иборат. Ҳудуд аҳолисининг сони 1 миллион 900 минг нафарга яқин.
Президентимизнинг жорий йил август ойида Қорақалпоғистонга ташрифи доирасида 14 триллион 805 миллиард сўмлик 697 лойиҳани амалга ошириш, шунинг ҳисобидан 14 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш вазифаси белгилаб берилди. Шундан бугунги кунгача 455 миллиард сўмлик 111, яъни жорий йилнинг ўзида 16 фоиз лойиҳа ишга туширилди.
Қорақалпоғистонда ўтган йили бюджет прогнозининг ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан 1 триллион сўм маблағ ҳудуднинг ўзига қолдирилди. Бу маблағлар қишлоқларни обод қилиш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, Маданият уйлари, соғликни сақлаш ва спорт объектларини таъмирлаш, уларнинг моддий-техник базаларини мустаҳкамлаш, энг оғир ҳудудларни ободонлаштириш каби эзгу ишларга йўналтирилди.
Қуйида якунланаётган 2019 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган натижаларга қисқача тўхталамиз.
Орол денгизининг қуриган майдонларида чўл ўсимликларини экиш ишлари бошланди. Унга 1500 га яқин ишчи кучи жалб қилинди. 1 миллион 126 минг гектар майдонда жўяк тортиш ишлари олиб борилди ва 461 минг гектар майдонда саксовул уруғлари экилди, кўчатлари ўтқазилди. Кенг қамровли ободонлаштириш ишларида 2 та самолёт (АН-2) ва 500 га яқин махсус техникалардан фойдаланилди.
***
Орол денгизининг қуриган майдонида чучук сув кўзлари топилди. Ушбу сув кўзлари келгусида чорвачилик вабиохилмахилликнинг ривожланишида истиқболли, деб топилди.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали иш бошлади.
***
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор билан туманда умумий қиймати 1 триллион 485 миллиард 176 миллион сўмлик 2019-2021 йилларга мўлжалланган 125 та лойиҳани амалга ошириш белгиланди.
***
Мўйноқ туманида “Мўйноқ аква саноат” давлат унитар корхонаси томонидан тумандаги йирик балиқ консерва заводи ҳамда замонавий болалар оромгоҳи қурилиш ишлари бошланди.
Мўйноқ туманида илк бор “NavrUZ” этнофестивали ўтказилди.
***
“Қуръон маъноларининг қорақалпоқ тилидаги таржимаси ва изоҳи” номли китоб 8 минг нусхада чоп қилинди.
***
Нукус шаҳрида реабилитация марказига эга бўлган биринчи “Имкон” мактабгача таълим муассасаси очилди.
***
Мўйноқда Маданият уйи, “Орол” стадиони ва амфитеатр фойдаланишга топширилди.
Норвегия Орол денгизи ҳудуди учун 1,1 миллион доллар ажратди.
***
Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали фаолият бошлади.
***
Устюртда янгидан 3 та газ кони очилди.
***
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 2 август куни “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги (“Жаслиқ” қўрғонида жойлашган) қарорни имзолади.
***
Элликқалъада беш мактаб фойдаланишга топширилди.
***
Нукусда йилига 50 минг дона ярим автомат кир ювиш машиналарини ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 20-21 август кунлари Қорақалпоғистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида ҳудудда кейинги 3 йил ичида жами қиймати 14 триллион 805 миллиард сўмлик 697 лойиҳани амалга ошириш белгиланди. Шунинг ҳисобидан 14 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш мўлжалланган.
***
Қорақалпоғистонда чорвачиликка ихтисослаштирилган “Бўзотов” тумани қайта ташкил қилинди.
***
Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Муса Ерниязовга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди.
***
“Нукус” эркин иқтисодий зонаси ташкил қилинди.
***
Қанликўлда “Ёшлар маркази” фойдаланишга топширилди.
***
Нукусда замонавий кино-концерт зали фойдаланишга топширилди
Нукусда “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” мавзусида халқаро анжуман ўтказилди.
***
“Мискин-Нукус-Бейнеу” поездининг ҳаракати йўлга қўйилди.
Нукус халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий қилинди.
***
Нукус шаҳрида 168 ўринга мўлжалланган замонавий Президент мактаби очилди. Бу мактабнинг қурилиши учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 83 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Нукус шаҳрида энг йирик лойиҳалардан бири “Нукус Сити” мажмуаси учун ер майдони ажратилди. Бош режа тасдиқланиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Яқин келажакда “Дўстлик” каналининг қирғоғидаги “Нукус Сити”да 16-20 қаватли уйларни кўриш мумкин.
Декабрь ойида Орол денгизининг қуриган майдонидаги 700 минг гектар ерда “яшил қоплама“ – ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ишларга вилоятлардан, шаҳар ва туманлардан мингга яқин техника ва механизмлар, 4 дона кичик самолёт, 2 минг 500 дан ортиқ ишчи иштирок этиши кутилмоқда. Экиш ишлари учун 61 миллион дона саксовул, қандим ва бошқа чўл ўсимликлари кўчатлари тайёрланган. Бунга қўшимча вилоятлардан 45 миллион донадан ортиқ кўчатлар олиб келиниши кутилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |