2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бугун ёшларнинг шижоати ва ғайрати бошқача

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев шаҳар ва туманларда ёшлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини, таклиф ва ташаббусларини амалий ҳал этишга киришди.

Бугун ёшларнинг шижоати, ғайрати бошқача. Улар юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшаб, илм ва касб-ҳунар сирларини ўрганишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, жиддий ислоҳотлар бошланган.

 

Ҳудудларда ёшлар билан ташкил этилаётган мулоқотларда уларнинг орзу-мақсадлари билан ўртоқлашилиб, ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда. Энг асосийси, улар янгича фикрлашни, ҳар бир соҳада ўз иқтидорига эга эканини амалда кўрсата олаяпти.

 

photo5233382620878974072.jpg

 

Вилоят ҳокимининг Бешариқ ва Ўзбекистон туманларида ёшлар билан бўлиб ўтган учрашуви ортиқча расмиятчиликдан холи бўлиб, самимий мулоқот тарзида кечди. Ёшларга ўзларини қийнаётган муаммолари ва орзу-мақсадларини баён этиш имконияти яратилди.

 

Бешариқ туманида бугунги кунда 63 мингдан зиёд ёш истиқомат қилаётган бўлиб, улар турли йўналишларда муваффақиятларга эришиб келмоқда. Шу билан бирга, туманда ёшлар бандлигини таъминлаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятнинг олдини олишда муаммолар бор. Вилоят раҳбари ана шу каби муаммо ва камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратди.

 

Ўзбекистон тумани ёшлари ҳам очиқ мулоқотда кўплаб ташаббусларни илгари сурди. Уч карра Ўзбекистон чемпиони Зебохон Қаҳҳорованинг таклифи билан туманда байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорти базаси ташкил этиладиган бўлди. Ахборот-кутубхона қуриш учун вилоят ҳокимлиги захира жамғармасидан 700 миллион сўм пул ажратилди. Ёш тадбиркорларнинг асосли лойиҳаларига имтиёзли кредитлар ажратиладиган бўлди.

 

photo5231079801148779504.jpg

 

Учрашувда вилоят раҳбари ёшларнинг адабиётдаги билимларини ҳам синовдан ўтказди. Хусрав Деҳлавий, Анбар Отин, Зебинисо, Муқимий ғазалларини ёддан айтиб берган ёшлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Расулжон Рўзиматов эса “Қўқон ушшоғи” қўшиғини маҳорат билан ижро этиб, барчанинг олқишига сазовор бўлди.

 

Қизиқарли таклифлар ҳам айтилди. Масалан, “Ёш тарихчилар” кўп босқичли танловини ўтказиш, маҳалла фуқаролар йиғини биносида ҳуқуқий саводхонликни тарғиб этиш хонаси очиб, уни зарур ҳужжат ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга бўш ётган қир-адирлардан тутзор ташкил қилиш учун ер ажратиб бериш каби масалалар ўртага ташланди.

 

Бу каби учрашувлар барча шаҳар ва туманларда сектор раҳбарлари иштирокида ҳам ўтказилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар