Кейинги йилларда бу кўрсаткични 80 фоизга етказиш юзасидан “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятида аниқ ва самарали механизм ишлаб чиқилган
Юртимизда тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган товарлар ҳажми ва турини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда. Бунда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари ўртасида бозор муносабатларини шакллантириш, замонавий кластерларни жорий қилиш ва аҳоли бандлигини ошириш доимий эътиборда.
“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти фаолиятини янги Ўзбекистоннинг янги ислоҳотлари шиддатига мослаштириш, олис ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бандлигини таъминлашда Президентимизнинг 2019 йил 28 майдаги “Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. Унга кўра, 2019-2021 йилларда 271 тикув-трикотаж мажмуаси ташкил этиб, хотин-қизлар учун 81 мингдан зиёд иш ўрни яратиш мўлжалланган.
– Илғор хорижий давлатлар тажрибаси ва инновацион технологиялар асосида ушбу мажмуаларнинг намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилгани ва ҳаётга жорий этилгани бу борадаги фаолият самарадорлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда, – дейди “Ўзпахтасаноат“ акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Зафар Юлдашов. – Ниҳоясига етган 2019 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 78 мажмуа ўрнига 111 тикувчилик мажмуаси барпо этилгани фикримиз далилидир. Уларнинг ишга туширилиши натижасида 35 мингга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами вакиллари, айниқса, хотин-қизлар доимий даромад манбаига эга бўлди. Ҳар бир мажмуада йилига ўртача 3,6 миллион дона тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирда ана шу маҳсулотларнинг 30 фоизи экспортга йўналтирилаётган бўлса, кейинги йилларда бу кўрсаткич 80 фоизга етказилади.
Бунда маҳаллий ҳокимликлар томонидан муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжуд, биринчи навбатда, “Обод қишлоқ” дастурига киритилган аҳоли пунктларидан ер майдонлари ажратилишига жиддий эътибор қаратилди. Мажмуалар тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатларга, яъни 60 ойга лизинг ва ижара шартлари асосида йиллик 10 фоиз ставкада маҳаллий ҳокимликлар тавсия ва кафолатлари асосида берилди.
Ҳозирда ҳудудларда тўқимачилик мажмуаларини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳалар давом эттирилмоқда. Бундай мажмуаларга тикувчиларни тайёрлаш, малакасини ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ўқув курслари ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётир. Жойлардаги ҳокимликлар билан биргаликда тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳаси бўйича кадрларнинг рўйхати шакллантирилгани ҳам бежиз эмас. Энг муҳими, бандлиги таъминланган маҳаллий хотин-қизларнинг эртанги кунга, ислоҳотлар самарасига ишончи мустаҳкамланаётганидир.
Мазкур жараёнда ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларнинг квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш тартиби қўлланилмоқда.
Қарор ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида 2020-2021 йилларда ҳудудларда янги тикув-трикотаж мажмуалари ташкил этиладиган жойларнинг аниқ жадвали тасдиқланиб, 160 та комплексни барпо этиш орқали яна 48 мингга яқин иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |