Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ж.Алойдинов вилоятда истиқомат қилаётган турли миллат ёшлари билан учрашди.
Наманган ёшлар марказида бўлиб ўтган мулоқотда вилоят тожик, қирғиз миллий маданият марказлари раҳбарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши масъул ходимлари ва журналистлар иштирок этди.
Учрашувда дастлаб Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни пойтахтимиздаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашуви мазмун-моҳияти, унда жамият ва ёшлар олдига қўйилган вазифалар, шундан келиб чиқиб, 2020 йилда Наманган вилоятида ёшлар масаласида қилинадиган ишлар ҳақида сўз борди. Ж.Алойдинов бу борада иштирокчиларга 2020 йил учун қабул қилинган дастурда кўзда тутилган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Учрашувда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик сиёсати устувор бўлган мамлакатимизда барча миллат ва элат ёшларининг тенг ҳуқуқлилик асосида билим олиши, спорт, санъат, фан, маданият сингари соҳаларда иқтидорини ривожлантириши учун кенг имкониятлар яратилаётгани таъкидланди.
Тадбирда миллий маданият марказлари раҳбарлари ва фаол ёшлар барча миллат ва этник диаспоралар тарихи, маданияти, маънавий қадриятлари, миллий анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ривожлантиришга катта ёрдам бераётгани қайд этилиб, уларга миннатдорлик билдирилди.
Учрашувда ёшларнинг таклифлари ва мавжуд муаммолар юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари асосида тегишли чора-тадбирлар белгиланиши маълум қилинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |