2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мутасадди раҳбарлар тоғли қишлоқлар муаммосини ўрганмоқда

Сурхондарё вилояти Шеробод туманининг энг олис ва тоғли Ғуржак маҳалласидаги Хўжанқо қишлоғида фойдаланилмай турган болалар оромгоҳи жорий йилда тубдан реконструкция қилиниб, болалар соғломлаштириш маскани ҳамда таълим тизими ходимлари учун сиҳатгоҳга айлантирилади.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов сўлим қишлоқда бўлиб, оромгоҳнинг бўш турган эски бино ва иншоотлари ҳолати билан яқиндан танишди. Бу ерда амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ишлари режалаштириб олинди. 

 

Йўл-йўлакай қишлоқдаги 54-умумтаълим мактабига кириб, ўқувчи ва ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Таьлим муассасасида яратилган шароитларни кўздан кечирди. Оппоқ қорга бурканган қишлоқда одамлар билан учрашиб, уларни ўйлантираётган муаммолар ўрганилди. Аҳоли томонидан ўртага ташланган масалаларни ҳал этиш юзасидан зарур чоралар белгиланди.

 

2.jpg

 

Тоғли ҳудуддан қайтган вилоят раҳбари мутасаддиларга Ғоз, Оқтош ва Чорбоғ қишлоқлари аҳолиси билан ҳам учрашиб, уларнинг ҳаётини яқиндан ўрганиш ва муносиб турмуш ҳамда иш шароитини яратиш бўйича топшириқ берди.

 

Шунга мувофиқ вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Пардаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов, вилоят ташкилот ва идоралари раҳбарлари аҳоли билан яқиндан юзма-юз суҳбат қилиш учун Чорбоғ маҳалласида бўлди.

 

Очиқ мулоқот чоғида туман марказидан 65 чақирим узоқликдаги Чорбоғ ва унинг атрофидаги қишлоқлар аҳолисининг дарду-ташвишлари тингланиб, дуч келинаётган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эьтибор қаратилди. Аксарият мурожаатлар жойида ўз ечимини топди.

 

3.jpg

 

– Ҳудудимизда ичимлик сув муаммоси мавжуд, – дейди Чорбоғ маҳалласи раиси А.Тўрабоев. – Кўп йиллардан буён бу масала ечимини топмаётган эди. Артезиан қудуғи қазилиб, Наврўз байрамигача Чорбоғ қишлоғига тоза ичимлик суви келадиган бўлди. Маҳаллада учта мактаб бор. 45-умумтаълим мактабида синфлар етишмайди. Спорт зали йўқ. Масьуллар қўшимча бино ва замонавий спорт зали қурилишини келгуси йил давлат дастурига киритишни ваъда қилди. Қабул чоғида "Тез тиббий ёрдам" бўлими, йўлларни таьмирлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, тижорат банкидан кредит олиб, чорвачилик билан шуғулланиш каби масалалар юзасидан ҳам зарур чоралар кўрилди. Бундай эьтибор қишнинг аёзли кунларида одамлар руҳини кўтарди. 

 

Очиқ мулоқот доирасида иштирокчилар Кўҳитанг тоғ тизмалари бағрида "Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати" акциядорлик жамияти томонидан қурилган Шеробод цемент заводи ва корхонанинг янги барпо этилган иссиқхонасида бўлди. 

 

Бир гектар майдонда қад ростлаган замонавий иссиқхонада гидропоника усулида 21 минг донадан ортиқ экспортбоп пуштиранг помидор кўчати парваришланмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, Наврўз арафасида дастлабки ҳосил йиғиб олиниб, хориждаги буюртмачиларга жўнатилади. Ҳозир бу ерда Оқтош, Вандоб, Пошхўрт, Тузкон каби тоғ қишлоқларидан 25 хотин-қиз ва ёшлар иш билан таьминланган. Замонавий компьютер технологиялари орқали бошқариладиган иссиқхонада ёшлар учун яна 15 иш ўрни яратиш мўлжалланаётир.

 

Шеробод цемент заводида 1 минг 200 киши меҳнат қилади. Уларнинг 70 фоизи ёш мутахассислардир. Корхона бир йилда 1 миллион 500 минг тонна портланд цемент ишлаб чиқаради. Ўтган йили қурилиш учун зарур сифатли хомашёнинг 300 минг тоннаси хорижга экспорт қилинди. Мутасаддилар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари етакчилигида ёш мутахассислар билан учрашиб, йигит-қизларнинг ютуқ ва муаммоларини тинглади. Ёшлар илгари сурган ғоя ва таклифларни биргаликда ечиш йўлларини излади. 

 

Корхонага яқин ҳудудда кўп қаватли уйлар қуриш, ёшлар учун спорт иншоотлари барпо этиш, йўлларни таьмирлаш, қишлоқларда тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, кутубхонанинг китоб фондини бойитиш сингари масалалардаги мурожаатлари босқичма-босқич ҳал этиладиган бўлди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар