Биз учун ажратилган хонадон калитини қўлимга тутқазишганда, аввалига ишонгим келмади. "Туш эмасми?" деб ўзимни чимчилаб кўрдим, деган гапларни эшитардиму, шунақаси ҳам бўларканми, деб ҳайрон қолардим. Бўлар экан. Мана, ўзим ҳозир шундай аҳволдаман. Энди бизнинг ҳам ўз уйимиз бор. Бу ерда бир оила бахтиёр яшаши учун барча қулайлик муҳайё. Хурсандчилигимнинг чеки йўқ.
Бу Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи Малоҳат Ёқубованинг дил сўзлари.
Малоҳат Ёқубова уч фарзанди билан шу пайтга қадар уй-жойсиз, ижарада яшаб келган. Бир фарзанди ногирон. Йиллар давомида ёрдам сўраб тегишли идораларга қилган мурожаатлари эътиборсиз қолган. Бу орада фарзандининг саломатлиги янада ёмонлашган. Охири туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилган. Унинг мурожаати тез фурсатда ўрганилиб, ижобий ҳал этилди. Қарши туманидаги кам таъминланган оилалар учун қурилган кўп қаватли уйлардан бир хонадон берилди. Фарзандининг саломатлиги муҳофазага олинди. Кўрсатилган бундай ғамхўрликдан онанинг кўзларида қувонч ёшлари қалқди.
Касби тумани Халқ қабулхонаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида жами 635 мурожаат қабул қилинган. Уларнинг 440 таси тегишли мутасадди идоралар билан биргаликда ижобий ҳал этилган. Туман Халқ қабулхонаси томонидан ўтказилган сайёр қабулларда 448 мурожаатнинг 280 тасига жойида ечим топилган. Тумандаги 4 сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда иш юритилаётгани муаммоларни ўз вақтида ўрганиш ва бартараф этишда яхши самара бермоқда
– Асосий эътибор сайёр қабуллар орқали аҳолининг кенг қатламини қамраб олиш, муаммоларни ечиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга қаратилган, – дейди Касби тумани прокурори Бахтиёр Исматов. – Шундан келиб чиққан ҳолда, туман Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ва тасдиқланган жадвал асосида ҳар бир ҳудудда доимий равишда сайёр қабуллар ташкил қилинмоқда. Аҳолига қулай жойларда бўлиб ўтаётган учрашувларда уларнинг муаммолари жойида ҳал этилаётир. Масалан, туман прокурорига бириктирилган ҳудудда жорий йилнинг ўтган даврида 59 марта сайёр қабул ташкил қилдик ва муаммоларнинг аксариятини жойида ҳал этишга эришдик.
Ҳар қандай ислоҳот замирида инсон манфаати, унинг турмуши фаровонлашувига хизмат қилувчи ғоялар ётади. Касби тумани Халқ қабулхонаси фаолиятида ҳам бу жиҳатлар ўз ифодасини топмоқда.
Ўлмас Баротов, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |