2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Э.Боситхонова: “Мансабни ҳар куни одамларга яхшилик қила олиш имконияти деб биламан”

Ўзбекистон хотин-қизлар Қўмитасининг эшиклари доим очиқ. Аёлларимизни тинглаб, уларга кўмаклашишга, қўллаб-қувватлаб, улар дуч келаётган муаммоларни ҳал қилишга тайёр.

Ҳар куни қўмитанинг фуқаролик бўлимига юзлаб аризалар келиб тушади. Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитасининг раиси Эльмира Боситхонова томонидан ариза билан мурожаат қилаётган фуқаролар шахсан қабул қилинади.

Навбатдаги фуқароларни қабул қилиш куни давомида Э.Боситхонова мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 52 аёл билан учрашиб, уларнинг тақдир ва дардлари билан танишди.

Қўмита раиси ҳар бир аёлни алоҳида эътибор ва ҳамдардлик билан тинглади... Аризаларнинг аксарияти бўйича шу куннинг ўзидаёқ тегишли ташкилотларга мурожаатномалар юборилди.

 

photo5264876847261395924.jpg


“Мансабни ҳар куни одамларга яхшилик қила олиш имконияти деб биламан”, дейди Э.Боситхонова.


Республикамизда аёлларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этишни таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шунга қарамай, бир қатор тизимли муаммолар бу борада муҳитни мустаҳкамлаш ва яхшилашнинг самарали механизмларини яратишга тўсқинлик қилмоқда.

Масъулият – муваффақиятнинг муҳим омилидир. Ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш – самимий меҳнат, масъулият билан қабул қилинган қарор, берилган ваъдаларга риоя қилиш, натижага эришиш учун қўшимча меҳнат қилиш – ҳар бир раҳбарнинг энг муҳим вазифасидир!

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар