Андижон вилоятида 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 468,1 километр автомобиль йўллари таъмирланди. Шундан, 135,8 километри асфальтлат қилинган бўлса, 332,3 километрига шағал ётқизилди.
Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳат ўша гўшанинг йўллари ҳисобланади. Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўплаб йўллар жорий ва капитал таъмирланиб, янги-янги йўллар барпо этилмоқда. Мазкур йўналишда Андижон вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тизимидаги Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Айни кунда Андижон вилоятида 2463 километр умумфойдаланувдаги, жумладан, 103 километр халқаро, 800 километр давлат, 1 минг 560 километр маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари, шунингдек, туман ва шаҳар йўл бошқармалари тасарруфида 1 минг 40 километр ички, шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларида 9 минг 109 километр автомобиль йўллари мавжуд.
– Вилоятимизда турли тоифадаги йўлларини таъмирлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Андижон вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Тўлқинжон Қорабоев. – Биргина ўтган йилнинг ўзида Республика йўл жамғармаси ҳамда маҳаллий бюджет ҳисобидан 71 миллиард 134 миллион сўм маблағ сарфланиб, 1 минг километр умумфойдаланувидаги автомобиль йўллари таъмирланди.
Вилоятда 2017 йилга қадар бир йил давомида атиги 100 километр ички йўллари таъмирланган бўлса, 2017-2018 йилларда бу кўрсаткич 1 минг 3 километрни, 2019 йилнинг ўзида эса эса қарийб 1 минг километрни ташкил этди.
“Обод маҳалла” дастури доирасида Андижон ва Хонобод шаҳарларидаги танлаб олинган 6 та маҳалла ҳудудидаги йўллар, шунингдек, туман ва шаҳарлардаги 41 та кўчада реконструкция ишлари амалга оширилди.
– Кўчаларимиз ёзда чанг, қишда лойлигидан одамлар юришга қийналар, бу масалада аҳолидан юқори ташкилотларга жуда кўп мурожаатлар бўлар эди, – дейди Хўжаобод туманидаги Кўприкбоши маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилмурод Зуннунов. – “Обод қишлоқ” дастури доирасида маҳалламиз янада обод бўлди, Умумий узунлиги 11,5 километр бўлган 5 та кўчамиздаги йўлларнинг 6,8 километр масофаси шағал тўшалди, 4,7 километр қисми асфальтланди. Бундан фуқароларимиз беҳад мамнун бўлди.
Ўтган йили вилоятдаги 263 та кўчада 189,5 километр масофадаги ички йўллар таъмирланди. Ушбу ишларни амалга ошириш учун қарийб 32 миллиард 757 миллион сўм маблағ сарфланди.
Ички йўллар таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди. Сифатни назорат қилиш учун вилоят ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар, давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси, назорат-тафтиш бошқармаси, молия, лойиҳалаш ташкилотлари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи ташкил этилган. Ушбу гуруҳ томонидан бажарилган ишларнинг сифати доимий назорат қилиб борилди. Бу ишга кенг жамоатчилик ҳам жалб этилди.
Йўллар четларини, йўл олди ҳудудларини ободонлаштириш борасида ҳам туман, шаҳар ҳокимликлари, ободонлаштириш бошқармалари, ҳудудий автойўл корхоналари томонидан қатор ишлар олиб борилди. Бир қатор йўлларнинг икки четида юриш йўлакчалари барпо этилди, йўллар ва йўлакчаларга замонавий ёритгичлар ўрнатилди. Биргина ўтган йили йўл четларига 40 минг туп манзарали дарахт ва буталар, 1 миллион тупдан ортиқ гул кўчатлари экилди.
Бундан ташқари, “Обод туман маркази” дастурига асосан Марҳамат туманида 24 километр йўлдан 18,4 километри асфальтланиб, 5,6 километр қисмига шағал ётқизилди. “Ички йўлларни таъмирлаш” дастури бўйича 12 та кўчада 7,6 километр масофада йўллар таъмирланди. Бўз туманида эса 13,1 километр йўл таъмирдан чиқарилди.
– Марҳамат тумани марказидаги 18 та кўча кенгайтирилиб, таъмирланди, – дейди туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Шавкатбек Эргашев. – Бу нафақат автомобилларни хавфсиз ҳаракатланишини таъминламоқда, балки аҳолига ҳам катта қулайлик яратди.
Умуман, “Обод қишлоқ” дастури бўйича танлаб олинган маҳаллаларда яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари, талаб ва истаклари инобатга олиниб, белгиланган режага қўшимча 7,7 километр йўл таъмирланди. Бажарилган ишлар аввалги йилга нисбатан 140 фоизга ортди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |