Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам жуда аҳамиятлидир. Зеро ёшлар ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорларидирлар.
2019 йил 27 декабрь куни Президентимизнинг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашуви тарихий воқелик сифатида ўзбекистонлик ёшларнинг қалбида абадий муҳрланади десак, муболаға бўлмайди.
Мазкур учрашувда Президентимиз ёшлар масаласига алоҳида тўхталиб, “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” деган сўзлари ҳар бир ватанпарвар инсон, баркамол авлод учун озод ва обод Ватан қуриш, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлидаги эзгу мақсадларига туртки бўлади десак, асло хато қилмаган бўламиз.
“Китоб олами” савдо дўконида жойлашган коворкинг марказида Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев пойтахт ёшлари билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашувини ўтказди.
Учрашувда пойтахтдаги таълим муассасалари ўқувчи-талабари, ёш тадбиркорлар ва бошқа етакчилардан иборат 50 дан зиёд йигит-қиз ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши масъул ходимлар иштирок этди.
Эркин, ўзаро мулоқот шаклида ўтган учрашувда ёшларнинг таклиф, истаклари ва муаммолари тингланди.
Тошкент давлат юридик университети талабаси Нодир Иноятов “Яшил ташаббус-2020” экофестивалини ташкил этиш ҳамда “Файзли Тошкент” лойиҳасига ёш волонтёрларни жалб этиш, Ўзбекистон Давлат концерваторияси талабаси Авазхон Хошимов томонидан “Тошкент мақом” фестивалини ташкил этиш таклифлари билдирилди.
Шу билан бир қаторда ёшлар томонидан IТ йўналишидаги стартапларни қўллаб-қуватлашга қаратилган “IТ-Тashkent” лойиҳасини амалга ошириш, иқтидорли ва жамият фаолиятида фаол иштирок этаётган ёшлар учун “Тошкент шаҳар ҳокими стипендияси”ни жорий қилиш, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида волонтёрлар гуруҳини ташкил қилган ҳолда “Тошкент китоб ўқийди” акциясини ўтказиш, ОТМ талабалари ўртасида “Талабалар баҳори” фестивалини ташкил этиб, пойтахтда ўқувчилар, талабалар, волонтёрлар ҳамда уюшмаган ёшларни орзу ва истакларига биноан барча қулайликларга мос ва хос бўлган замонавий “Ёш ғоялар маркази”ни барпо этиш таклифларини илгари суришди.
Ёшлар томонидан билдирилган барча таклиф ва мулоҳазалар Тошкент шаҳар ҳокими томонидан қўллаб-қувватланиб, масъулларга топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олиниши билдириб ўтилди.
Ёшлар билан учрашувлар мунтазам ўтказиб бориладиган бўлди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |