2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ билан мулоқот янада мустаҳкамланади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси ўтказилди. Уни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Кенгаш аъзолари томонидан Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқи ва Парламентга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури ҳамда Сенатнинг 2020 йил биринчи ярмига мўлжалланган иш режаси муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимизни ривожлантиришнинг стратегик йўли, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилувчи муҳим дастуриламалдир. Унда мамлакатимиз учун демократик ислоҳотлар яккаю-ягона ва энг тўғри йўл экани далиллар билан кўрсатиб берилди.

Давлатимиз тараққиётининг янги босқичида Сенат зиммасига масъулиятли вазифалар юкланди. Ҳаракатлар дастурида ушбу вазифаларни сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича асосий йўналишлар белгиланган. Хусусан, Сенатнинг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети самарали ижросини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш назарда тутилган.

Келгусида вазирликлар, идоралар ҳамда ҳудудлар раҳбарларининг қонунлар, давлат ва ҳудудий дастурлар ижроси, шунингдек, жойлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар ечими юзасидан ҳисобот ва ахборотларни мунтазам муҳокама қилиб бориш режалаштирилган.

“Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғоя мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда Олий Мажлис Сенати ҳудудий вакиллик палатаси сифатида халқ билан мулоқот ва жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратади. Бу борада аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали тизимини яратиш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, хотин-қизларни, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш, гендер тенгликни таъминлашга оид вазифалар ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш чоралари белгиланган.

Бундан ташқари, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш, Сенатнинг улар билан ҳамкорлигини кучайтириш, Кенгашларга амалий ва услубий кўмаклашиш чора-тадбирлари белгиланган. Ҳудудлардаги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари билан биргаликда маҳаллий Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш, жумладан, ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш масалаларига бағишланган ўқишлар ташкиллаштирилади. Бу борада Самарқанд вилояти тажрибасини барча ҳудудларда жорий этиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, Олий Мажлис Сенатида доимий асосда ишловчи сенаторлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги маҳаллий Кенгашларга, жойлардаги Сенат аъзолари эса тегишли туман ва шаҳар Кенгашларига масъул этиб бириктирилди.

Коррупцияга қарши курашишда Сенатнинг ролини кучайтириш, масъул давлат органларининг ҳуқуқбузарликлар барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолияти устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлаш масаласига жиддий эътибор берилади.

Мамлакатимизнинг хорижий давлатлар билан муносабатларини ривожлантириш, халқаро алоқаларини мустаҳкамлаш ва хорижий инвестицияларни жалб этишда Сенатнинг ролини янада кучайтириш ҳамда парламентлараро муносабатларни ривожлантириш парламент юқори палатасининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Сенатнинг қўмита раислари муҳокама этилган масалалар юзасидан ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Йил давомида қўмитамиз Қонунчилик палатаси билан жойларда парламент назоратини изчил йўлга қўйиб, долзарб ижтимоий муаммоларни таҳлилий ўрганиб боради, – деди Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Робахон Маҳмудова. – Замон талабларига қараб маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ҳам янги сифат ўзгаришларига эришамиз. Уларнинг самарали фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида депутатлик назоратини кучайтириш диққат марказимизда бўлади. Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида жойлардаги олий ўқув юртлари ректорларининг 2019
йилда амалга оширган ишлари ва 2020 йил учун режалаштирган вазифалари бўйича ҳисоботлар илк бор эшитилади. Бунинг натижасида халқимиз тизимдаги муаммолардан хабардор бўлади. Бу саъй-ҳаракатлар жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабат юзага келишига хизмат қилади.

Кенгаш Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мажлисда Сенат Кенгашининг ваколатларига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар