Илгари шунча мурожаатни кўриб чиқиш учун қанча вақт ва қоғозбозлик талаб қилинганини бугун тасаввур қилиш қийин. Ёки фуқаро битта аризаси ижобат бўлиши учун нечта идора орасида сарсон бўлган. Юридик шахснинг арзимаган муаммоси вазирликларгача бўлган инстанцияларда ойлаб, ҳатто йиллаб ечимини кутиб ётганини бошига тушган киши жуда яхши билади.
Шу пайтгача давлат билан халқни бир-биридан ажратиб турган кўринмас деворни бузиб ташлаш, демократик ислоҳотларда "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак" деган тамойил асосида туб бурилиш ясаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар бу борада чиркин амалиётларга барҳам берди. Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилиши давлат органларининг халқчил бўлишини таъминлашга қаратилган муҳим амалий қадамлардан бири бўлди. Мазкур тизим ўтган қисқа давр ичида эришилган натижалар билан ўз истиқболини ёрита олди.
Буни Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ва унинг жойлардаги марказлари фаолияти мисолида кўриш мумкин.
Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар тури 130 тадан ортди. Бошқарма ва унинг тизимидаги туман, шаҳар давлат хизматлари марказлари томонидан 2019 йилда юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлар асосида 941 минг 256 давлат хизмати кўрсатилди. Шундан, 27 минг 852 таси тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бўлса, 913 минг 404 таси давлат хизматлари соҳасига тўғри келади.
Таъкидлаш жоизки, бундай юқори кўрсаткичларга эришишда вилоятнинг олис ва чекка қишлоқлари, бориш қийин бўлган ҳудудларда сайёр давлат хизматлари кўрсатиш амалиёти жорий қилингани ҳам муҳим роль ўйнамоқда. Ўтган йилда маъмурий марказдан узоқ ҳудудларда аҳоли тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар учун ташкил этилган 800 дан зиёд сайёр қабулда 151 минг дан кўпроқ фуқаро қамраб олиниб, уларнинг мурожаатлари бўйича тегишли давлат хизматлари кўрсатилди. Шунингдек, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Меҳнат кодексида белгиланган иш вақтидан жадвал асосидаги навбатчилик тартибида ҳам хизмат кўрсатилаётгани тизим самарадорлигини оширмоқда.
Давлат хизматлари марказларида онлайн навбат жорий этилгани, яъни масофадан туриб навбатга ёзилиш ва белгиланган суммани тўлаган ҳолда навбатсиз хизматдан фойдаланиш имкониятлари юртдошларимиз вақтини тежаш, асаббузарликлар, турли тартибсизликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этаётир.
– Фаолиятимизда давлат бошқаруви идоралари, ташкилот ва муассасалар, корхоналар маъмурияти томонидан давлат хизматлари кўрсатиш бўйича мурожаатлар кўриб чиқилишида қонунбузарликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Д.Исмоилов. – Бу борада мутасаддиларга ваколатимиз доирасида тегишли чоралар кўриб борилмоқда. Биргина 2019 йил мобайнида давлат хизматлари кўрсатувчи ваколатли органлар томонидан 15 мингдан ортиқ қонунбузилишга йўл қўйилган. Улар юзасидан тегишли чоралар кўрилди. Жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари суиистеъмол қилинган ҳолатлар бўйича 286 тақдимнома ва огоҳнома киритилиб, 230 масъул шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилди. Шунингдек, 35 шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.
Таҳлилларга кўра, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг 1 минг 909 таси муддат бузилиши, 12 минг 494 таси тўғридан тўғри давлат хизматлари кўрсатилиши, 654 таси ваколатли органлар томонидан ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши, 13 таси бошқа қонунбузарликларга тўғри келади. Мазкур ҳолатлар юзасидан айбдор мутасаддиларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.
Айни пайтда бошқарма томонидан Президентимизнинг 2020 йил 31 январдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш борасида туман ва шаҳарларда ўрганиш олиб борилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича айрим маҳаллаларда инфокиоскалар ташкил қилинди. Шунингдек, Поп туманининг Чодак ҳамда Чортоқ туманининг Балиқли кўл маҳаллаларида марказ шохобчалари очиш кўзда тутилган.
Фармонга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ўтказилди. Шу муносабат билан агентликка мазкур тизимни юритиш ва уни юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграция қилиш ҳамда идоралараро ҳамкорликни бепул таъминлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди. Шунингдек, маҳаллаларда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ДХМлар филиаллари босқичма-босқич ташкил этилади. Филиаллар маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари биноларида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади. 2021 йил 1 январдан давлат хизматлари аҳоли гавжум бўлган ва жамоат жойларида ўрнатиладиган инфокиоскалар орқали ўзига ўзи хизмат қилиш тамойили асосида кўрсатилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |