Навоий шаҳар ҳокими Муҳиддин Бозоров 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлари билан учрашди.
Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан ўтказган учрашувида белгилаб берилган топшириқлар ижроси юзасидан ёш авлоднинг муаммоларини ўрганиш, фикр ва таклифларини эшитиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган очиқ мулоқотда 150 нафар йигит-қиз иштирок этди. Уларнинг асосий қисми иш билан банд бўлмаган ёшлардир.
Учрашувда ёшлардан келиб тушган мурожаатларнинг 24 таси жойида ҳал этилди. 43 та мурожаат мутасадди ташкилотларга кўриб чиқиш учун йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди. 5 та масала бўйича ёшларга ҳуқуқий маслаҳат берилди.
– Маданият ва санъат коллежини тамомлаганимга 3 йил бўлди, — дейди Гулистон маҳалласи Ойбек кўчасида яшовчи Мадина Расулова. – Учрашувда иш топишда ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Масалам ижобий ҳал этилиб, “Навоий авто савдо” масъулияти чекланган жамиятига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Бундан жуда хурсандман.
Бир гуруҳ ёшлар шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида ташкил этилган ўқув курсларида қайта касбга тайёрлаш учун йўналтирилди. Икки ой давом этадиган ўқув курсларида ёшларга стипендия ҳам берилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |