2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр судда алимент тўлашдан бўйин товлаган уч отага озодликдан маҳрум этиш, 13 отага маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, икки оила яраштирилди

Ангор туманида суд қароридан бўйин товлаб фарзандлари олдидаги бурчини унутган оталар учун сайёр суд мажлислари ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича Ангор тумани суди ва маъмурий суди томонидан ташкил этилган сайёр судда вояга етмаган фарзандлари учун алимент қарзларини тўламаётган шахслар кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2014 йил 18 февралдаги буйруғига асосан Ў.Жўраевдан вояга етмаган уч фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. У бурчини ўз вақтида бажармагани боис Ангор туман маъмурий суди томонидан беш сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган. Бироқ, алиментчи ота бу жазодан тўғри хулоса чиқариб, 17 миллион 114 минг сўм пулни фарзандлари учун тўлаб беришни ҳаёлига келтирмади.

 

Сайёр суд мажлисида Ў.Жўраев белгиланган алимент пулини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганликда айбли, деб топилиб, унга нисбатан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Эндиликда жазо муддатини ўташ даврида олган иш ҳақи ҳисобидан уч нафар фарзандининг ризқи ҳам тўлаб борилади.

 

photo5357507205798145349.jpg

 

Суд жараёнида Ў.Жўраевга ўхшаган яна икки нафар алиментчи отага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан тегишли жазо тайинланди.

 

Шу куни Ангор тумани маъмурий суди томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 13 нафар отанинг қилмишлари ҳам кенг жамоатчилик иштирокида атрофлича муҳокама этилиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу жазо ҳам “қўли қаттиқ” оталарни вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўловини тўлашдан озод этмайди.

 

Оилавий муносабатларда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик каби улуғ фазилатлар миллатимизга хос юксак қадриятдир,¬ дейди Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бўлими катта инспектори Қ.Турсунов.¬ Аждодларимизнинг бу қадриятларни улуғлаб келишида чуқур мазмун бор. Афсуски, айрим бемеҳр оталарнинг фарзанди келажаги ва унинг моддий таъминоти қизиқтирмай қўйгани ачинарлидир. Бу қуср баъзи ота-оналарнинг турмушда ўзларига юклатилган вазифаларни маълум даражада уддалаёлмаётгани оқибатида юзага келмоқда, десак хато бўлмайди. Ушбу сайёр суд якунида оқибатсиз оталарнинг боши ҳам бўлиб, жазони ижро этиш муассасасига йўл олгани кўпчилик иштирокчилар кўнглини беихтиёр юмшатиб юборди. Бунга гувоҳ бўлган алиментчи оталар бу ҳолатдан тўғри хулоса чиқарса ажаб эмас.

 

Сайёр судда Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими иш юритувида бўлган иккита оиланинг ижро ҳужжатлари ҳаракатдан тўхтатилди. Улар суд жараёнида иштирок этган кенг жамоатчиликнинг тушунтириш-тарғибот ишлари, қимматли маслаҳатлари асосида ўз ҳоҳишларига кўра ярашиб олди. Оқсоқоллар фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлмаган бу ота-оналар оиласининг мустаҳкам, серфайз бўлишини тилаб, дуога қўл очди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар