Мамлакатимизда илм-фанни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан сўнгги йилларда ушбу соҳани жадал ривожлантириш мақсадида ўтган йилларга нисбатан сезиларди даражада кўп сармоя ажратилаётир. Илмий ходимлар иш ҳақи уч баробарга оширилди. Фан доктори ва номзодлари учун алоҳида устама ҳақ белгиланди.
Мамлакатимизда 2020 йилнинг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилингани ҳам ушбу соҳага давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралаётганини тасдиқлайди.
Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноевнинг маърифат фидойилари, воҳадаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари билан бўлиб ўтган учрашувида шу ҳақда алоҳида таъкидланди.
Ҳозирги пайтда вилоятдаги 4 та олий таълим муассасасида 99 та бакалавриат ва 37 та магистратура йўналиши мавжуд бўлиб, кундузги бакалавриат таълимида 23,5 минг, магистратура йўналишида 763 нафар талаба таълим олмоқда.
Олий таълим муассасаларида 90 нафар фан доктори, 470 нафар фан номзоди ва доцент фаолият кўрсатаётир. Докторант, таянч докторант, мустақил изланувчилар сони эса 200 нафардан зиёд. Олимларнинг саъй-ҳаракати билан илм-фаннинг қатор йўналишлари бўйича салмоқли илмий ишлар қилинмоқда. Кўплаб дарслик ва ўқув қўлланмалари яратилмоқда.
Лекин савол туғилади, нега бухоролик олимлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга хизмат қиладиган янги технологияларни яратмаяпти? Жавоб эса битта – фан ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштиришга жиддий эътибор қаратилмаяпти. Илмий-тадқиқотлар самараси паст. Изланишлар натижаси амалиётга жорий қилинмаяпти.
Вилоят ҳокими илмий салоҳият ва маблағларни иқтисодиёт тармоқларининг буюртмалари ва муайян муаммоларни ечишга қаратилган энг муҳим устувор тадқиқотларга йўналтириш, импорт ўрнини босадиган ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган илмий ишланмаларни кўпайтириш, соҳадаги ҳар бир ташкилот тизимида илмий маҳсулотни бозорбоп қиладиган маркетинг тизимини ташкил қилиш зарурлигига эътибор қаратди.
Эркин мулоқот тарзида ўтган учрашувда олимлар фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш ҳамда бошқа йўналишдаги муаммолар ҳақида тўхталиб, уларни бартараф этишга қаратилган таклифларни илгари сурди. Масалан, Бухоро давлат университети профессори М.Омонов вилоятдаги қатор ип йигирув корхоналари калавани оҳорлаш учун қўлланиладиган полимер крахмални хорижий валюта ҳисобига четдан харид қилаётганини таъкидлади. Ҳолбуки, унинг раҳбарлигида маҳаллий хомашёга асосланган оҳорловчи полимер композицияси таркиби яратилган. Афсуски, уни ишлаб чиқаришга татбиқ этишга ҳамкорлик қиладиган корхона топилмаяпти.
Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан бино ва иншоотларни барпо этишда ишлатиладиган қурилиш материаллари ҳамда меъморий обидаларни таъмирлашда қўлланиладиган қоришмалар таркибини ўрганиш асносида уни тайёрлаш учун зарур бўлган марказий қурилиш лабораториясини ташкил этиш, қуёш энергиясидан фойдаланишнинг замонавий технологияларини жорий қилиш, янги мутахассисликлар бўйича қабул йўналишларини очиш, соҳа моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар билдирилди.
Вилоят раҳбари олимлар ўртага ташлаган барча масалалар ўрганиб чиқилиши ва асосланганлик даражасига қараб ҳал этилишини таъкидлади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |