2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Прокурорлар одамлар орасида

Оддий одамлар прокурорларга дардини айтиши илгари ҳеч ҳам кузатилмаган ҳолат.

Прокурорлар одамлар орасида

Сир эмас, одамлар бу соҳа вакилларидан бироз ҳайиқиб, иложи бўлса узоқроқ бўлишга ҳаракат қилган. Чунки улар фақат давлат ҳимоячиси, бошқача айтганда, қораловчиси бўлганлар, холос.

Бугунги кунда эса бошқа соҳалар қатори прокуратуранинг ҳам халқчиллигини таъминлашга эътибор қаратилмоқда. Уларга ишонган ҳолда ҳудудларнинг маълум қисмидаги муаммоларни бартараф этиш ушбу тизимга юклатилган.

Прокуратура органларига бириктирилган секторларда соҳа ходимлари уйма-уй юриб, муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашмоқда.

Бош прокуратура хабарига кўра, Хоразм вилояти прокурорлари ўтган йил давомида 131 фуқаролар йиғини ҳудудидаги 85 мингга яқин хонадонда бўлиб, 474 мингга яқин фуқаронинг оилавий шароити билан танишди. Шу жараёнда аниқланган муаммолардан 6 мингдан зиёди бартараф этилган.

Хусусан, Гурлан тумани “Нурафшон” маҳалласи Туркистон кўчаси 56-уйда яшовчи фуқаро Ю.Аллабергановнинг уйи тўлиқ таъмирланди. Маърифат” маҳалласи Муқимий кўчаси 10-уйда яшовчи фуқаро Э.Юлдашевнинг хонадонига ун ва ёғ маҳсулотлари берилиб, даволаниши учун тиббиёт ходимлари бириктирилди.

Урганч шаҳар Нажмиддин Кубро кўчасида яшайдиган 2-гуруҳ ногирони М.Аллабергановага ногиронлик аравачаси ҳамда бепул дори-дармон берилишига амалий ёрдам кўрсатилди.

 

Хонқа тумани “Таянч” ва “Моштўғай” маҳаллалари аҳолиси 2019 йил

15 ноябрь куни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган.

Шу билан бир қаторда, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган

2,5 мингга яқин муаммо бартараф этилган. Масалан, Боғот тумани “Ҳунарманд” маҳалласи ҳудудидан ўтган “Урганч-Хонқа-Хазорасп” йўлидаги эскирган кўприк 2-сектор раҳбарининг ташаббуси билан тўлиқ таъмирланган.

Қўшкўпир туманидаги “Незахос” маҳалласи Матонат кўчасида асфальт ётқизиш ишлари, “Ўрта қишлоқ” маҳалласи ҳудудидаги Настарин кўчасида шағал ётқизиш ишлари амалга оширилган.

Вилоятдаги прокурорлар секторларида Президент томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Хива тумани прокурор сектори ҳудудидаги “Шомохулум” маҳалласида жойлашган 5-сонли умумтаълим мактаби биноси олдида китоб дўкони ҳамда мактабнинг бўш турган ер майдонида сунъий қопламали футбол майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Шунингдек, ушбу маҳаллада жойлашган эски машина-трактор парки ҳудудида “Carpetlux” масъулияти чекланган жамияти томонидан ип маҳсулотларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилган бўлиб, маҳалладаги хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Ҳозирда мазкур корхона томонидан кунига 1,7 кг ип маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Бундай ижобий ишлар жорий йилда ҳам давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар