Тошкент вилоятида жисмоний имконияти чекланган, уй-жойга муҳтож 53 оилага янги уйлар калити тантанали равишда топширилди.
Вилоят ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, чунончи, бу тоифадаги шахсларни имтиёзли уй-жой билан таъминлаш, ўз имконияти даражасида меҳнат қилишига имконият яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Мазкур ҳужжат ижроси доирасида Олмалиқ шаҳрида қаровсиз қолган 9 қаватли бино “Универсал ғишт савдо“ масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлиқ қайта таъмирланди. Собиқ ётоқхона биноси хоналари 1, 2 ва 3 хонали хонадонларга мослаштирилиб, яшаш учун барча зарур шароитлар яратилди.
– Бир оёғим яхши ишламайди, I гуруҳ ногирониман, – дейди Олмалиқ шаҳрининг Абдулла Авлоний номидаги маҳалласида истиқомат қилувчи Элдор Мардонов. – Турмуш ўртоғим Лайлохон ҳам 2-гуруҳ ногирони. Нолимайман, ўғлим Баҳодирдан умидларим катта. Лекин, ўз уйинг бўлгани яхши-да. Мана бугун азалий орзуйимиз ушалди. Бунинг учун, аввало, Президентимизга, шу ишга бош қўшган барча инсонларга миннатдорлик билдирамиз.
Ушбу янги уй фойдаланишга топширилиши билан вилоятнинг Паркент, Пискент, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Чиноз туманларидан ногиронлиги бўлган оилалар ҳам ўз хонадонига эга бўлди. Юқори Чирчиқ туманилик Абдулазиз Холисов янги хонадонга эга бўлганлардан бири.
– Оила қуриб, уй-жой қилиш халқимизнинг азалий қадриятларидан, – дейди у. – Турмуш ўртоғим Улбўсин билан фарзандимиз Мадинахонни ҳеч нимадан кам қилмай вояга етказяпмиз. Аммо ўз уйи бўлиши, бахти янада тўкис бўлишини ким ҳам хоҳламайди. Мана, давлатимизнинг инсонпарвар сиёсати туфайли ўз бошпанамизга эга бўлдик.
Аваз Худойқулов, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |