Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши жамоаси “Меҳр Оролни қутқаради“ лойиҳаси доирасида Мўйноқ туманида бўлди.
Орол денгизининг қуриган қисмида саксовул экиш, шунингдек, янгидан барпо этилаётган “Оқ кема“ болалар соғломлаштириш оромгоҳи атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларида иштирок этди.
Бугунги кунда Президентимиз ташаббуси билан денгизнинг қуриган тубини ўрмонзорга айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу хайрли ишларга мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ҳашарчилар, айниқса, ёшлар ва ҳарбийлар муносиб улуш қўшмоқда.
Ўтган мавсумда 1 миллион 125 минг гектарга яқин ер майдони тайёрланиб, шундан 500 минг гектарга саксовул, қандим ва бошқа чўлга чидамли ўсимликлар экилган бўлса, жорий йилда 700 минг гектарга экиш режалаштирилмоқда. Ушбу хайрли ишдан касаба уюшмалари ходимлари ҳам четда қолмади. Улар томонидан саксовул кўчатлари экилди.
Меҳмонлар туман марказидаги “Очиқ осмон остидаги кемалар“ ва “Орол денгизи тарихи“ музейларига ташриф буюриб, денгиз ва Мўйноқ тумани тарихи билан танишди.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарори ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳомийлигида кам таъминланган оилалар янги уй-жой билан таъминланмоқда. Шу куни Мўйноқ туманидаги “Ҳаким ота“ овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Азамат Карибоев, “Бўзатов“ овул фуқаролар йиғинидан Сабирхон Едилбоев, “Мадели“ овул фуқаролар йиғинидан Оқмарал Кенжалиева, “Дўстлик“ маҳалла фуқаролар йиғинидан Гулпара Аяпбергенова ва “Орол“ маҳалла фуқаролар йиғинидан Қаламқош Омонжоловаларга янги уйнинг калитлари топширилди.
Шу ернинг ўзида Орол денгизи қуриган қисмида кўчат экиш ишларида иштирок этаётган ҳашарчилар билан учрашув ташкил этилди. Уларга Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан совғалар топширилди.
– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Мўйноқ туманидаги бунёдкорлик, шу жумладан, денгизнинг қуриган қисмини ўрмонзорга айлантириш ишларига ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир, – дейди Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши бўлим мудири Гулнора Илмурадова. – Ташрифимиз давомида “Маданият Мўйноқдан бошланади“ деган эзгу ният бугун ҳақиқатга айланаётганига гувоҳ бўлдик.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тумандаги “Бўзатов“ овул фуқаролар йиғини ҳудудида “Оқ кема“ болалар соғломлаштириш оромгоҳи қурилмоқда. Умумий қиймати 24 миллиард сўм бўлган оромгоҳни жорий йилнинг апрель ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу ерда йилига жами 1 минг 500 нафар бола дам олади. Болаларнинг мароқли дам олишлари учун барча шароитлар яратилади. Касаба уюшмалари ходимлари оромгоҳ атрофини ободонлаштириш ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишларида ҳам фаол.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |