Бухорода Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашлари депутатлари, Олий Мажлиси Сенатига вилоятдан сайланган сенаторлар, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, вилоятдаги сиёсий партиялар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, олий таълим муассасалари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Сессия видеоконференцалоқа шаклида ташкил қилинди.
Йиғилишда ёшлар сиёсати масаласига эътиборни янада ошириш зарурлиги қайд этилиб, жамиятда ёшларнинг роли ва обрўсини кўтариш, уларга зарур шароит яратиш, ёшлар ташкилотлари орқали ёш авлод муаммолари ичига чуқурроқ кириш ва уларни ҳал этиш зарурлиги муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, республика Ёшлар Иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев сўзга чиқиб, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва бу йўналишда тасдиқланган Дастурлар ва Йўл хариталари ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилда амалга оширилган ишлар, хусусан, давлат раҳбарининг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан ўтказган учрашувидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ва топшириқлар ижросига тўхталди.
Йиғилишда Бухоро вилоятида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаолиятни янада такомиллаштиришда “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури баркамол авлод дунёқарашини шакллантириш, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашга қаратилган самарали тизим жорий этиш, ёшларда меҳнатсеварлик, ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқаришга эътиборни кучайтириш лозимлиги уқтирилди.
Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан вилоят иккинчи сектори раҳбари, вилоят прокурори Дилшод Файзиев, учинчи сектори раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алиев ҳамда тўртинчи сектори раҳбари, давлат солиқ бошқармаси раҳбари Шерзод Ашуровнинг ҳисоботлари эшитилди.
Таъкидланишича, вилоятда ёшларнинг таълим-тарбияси, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, айниқса, уюшмаган ёшлар қатлами бандлигини таъминлаш, ёш тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш ҳамда бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, ёш хотин-қизларни ҳаётга тайёрлаш мақсадида уларни қизиқишларидан келиб чиқиб, қайта касб-ҳунарга ўқитиш ишлари юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлигини тизимли равишда ташкил этиш ишларига киришилган.
Биргина шу йилнинг январь-февраль ойлари давомида вилоят сектор раҳбарлари томонидан жойларда 101 маротаба учрашувлар ўтказилиб, уларда 11 минг 288 нафар уюшмаган ёш, 17 минг 90 нафар талаба ва ўқувчи иштирок этган. Ёшлар томонидан сектор раҳбарларига 1 минг 225 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларда турли мазмундаги 1 минг 303 та масала кўтарилган ва уларнинг 374 таси жойида ижобий ҳал этилган. Мурожаатларнинг 563 таси бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган ҳамда 366 таси борасида масъуллар томонидан тушунтириш ва тавсиялар берилган. Ишчи гуруҳлар томонидан вилоятда 19 минг 538 нафар ишсиз, доимий иш жойига эга бўлмаган ёшлар рўйхати шакллантирилган ва 2020 йилда уларнинг 13 мингдан ортиғини ёки 68,5 фоизи бандлигини таъминлаш белгиланган.
Хусусан, қурилиш отрядларига 2 минг 115 нафар, ишлаб чиқариш, (жумладан, қандолатчилик, озиқ-овқат, қурилиш маҳсулотлари) йўналишида 1 минг 316 нафар, хизмат кўрсатиш (автомобил, компьютер ва техникаларга хизмат кўрсатиш, гўзаллик салони, сартарошлик) 1 минг 332 нафар, касаначилик (тикувчилик, тўқувчилик) 78 нафар, ҳунармандчилик йўналишида 501 нафар, пахтачилик ва ғаллачилик йўналишида 995 нафар, боғдорчилик (маккажўхори, шоличилик ва бошқа дуккакли ўсимликлар) йўналишида 307 нафар, чорвачилик (қорамол, қўйчилик, туячилик, йилқичилик) йўналишида 568 нафар, балиқчилик йўналишида 223 нафар, асаларичиликда 154 нафар, пиллачиликда 741 нафар, томорқа хўжалиги, жумладан, иссиқхоналар ташкил этишда 675 нафар, “Ҳар бир ёшга бир гектар“ лойиҳаси доирасида 438 нафар, бандлик жамғармаси орқали ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали 502 нафар, “Yoshlar — kelajagimiz!“ Давлат дастури доирасида 577 нафар, “Ҳар бир оила — тадбиркор“ Давлат дастури доирасида 902 нафар, бўш иш ўринлари орқали ўтказиладиган “Меҳнат ярмаркалари” доирасида 962 нафар ҳамда бошқа йўналишлар доирасида 988 нафар ёшнинг бандлиги таъминланиши белгиланган.
Шунингдек, сессияда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида вилоятда мониторинг олиб борган республика ишчи гуруҳи аъзоларининг ҳам ахборотлари тингланди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |