Президентимизнинг топшириғига биноан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, даромадларини кўпайтириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи фаолият кўрсатаётир.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси бошчилигида Республика маҳаллалар кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Оила“ илмий-амалий тадқиқот маркази ходимларидан иборат ишчи гуруҳи навбатдаги фаолиятини Жиззах вилояти Пахтакор туманида олиб борди. Улар ҳудуд 14 маҳалласидаги 380 дан зиёд оиладаги хотин-қизлар билан мулоқот ўтказиб, уларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқди.
Жиззах вилояти ҳокимлигида ушбу ўрганишлар якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ишчи гуруҳ раҳбари Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ўрганиш якунлари бўйича маъруза қилди.
Жиззах чўлини ўзлаштиришнинг дастлабки даврида – 1967 йилда ташкил этилган тумандаги инфратузилма иншоотларида – уй-жойларни сақлаш, йўллар инфратузилмаси, коммунал, ижтимоий соҳалардаги ўткир муаммолар юзага чиқиб, аҳолининг ҳақли эътирозларига, давлат идораларига бўлган мурожаатларининг ошишига олиб келди.
72 минг нафарга яқин аҳолиси бўлган тумандан 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига 3 минг 482 та турли йўналишдаги мурожаатлар келиб тушган бўлса, мурожаатларнинг қарийб 50 фоизига яқини аёллар томонидан қилинган.
Ишчи гуруҳи ўрганиш давомида хотин-қизлар томонидан билдирилган муаммоларнинг 23,7 фоизи уй-жой билан таъминлаш ва мавжуд уй-жойини таъмирлаш, 7,7 фоизи саломатлигини тиклаш, 45,5 фоизи моддий ёрдамга муҳтожлиги, 8,5 фоизи иш билан таъминлаш, 1,6 фоизи тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит ажратиш, 1,2 фоизи коммунал соҳа билан боғлиқ. 15 фоизидан ортиғи оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг нотинчлиги, таълим ва бошқа йўналишларга эканлиги аниқланди.
Учрашувларда хотин-қизларни тинглашга, улар кўтараётган масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди. Кўтарилган муаммолар бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва ижросини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ишчи гуруҳ тавсияси билан ижтимоий оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга касаба уюшмалари федерацияси томонидан моддий-маънавий кўмак кўрсатилди. Ижтимоий кўмакка муҳтож аёллардан 15 нафарига 34,5 миллион сўм моддий ёрдам, 6 нафарига замонавий тикув машинаси, 7 нафарига фарзандлари саломатлигини тиклаши учун санаторийларга бепул йўлланма берилди.
Шунингдек, туманга иккита турар жой биноси қурилиши учун 6 миллиард сўмлик, ер ости сизот сувларини чиқариб кетиш ишлари учун 3 миллиард сўмлик сертификатлар топширилди.
Йиғилишда иштирок этган пахтакорлик хотин-қизлар Президентимиз томонидан берилаётган эътибор учун миннатдорлик билдиришди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева сўзга чиқди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |