2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
3 мингдан зиёд эҳтиёжмандларга моддий ёрдам берилди

Жиззах вилояти ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига 3 минг 200 дан зиёд мурожаат қабул қилинди. Ушбу мурожаатлар бўйича эҳтиёжманд оилаларга ун, мой, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, макарон, тухум, шакар каби зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Зомин туманида саховатли тадбиркорлардан, фуқаролардан хайрия қилинаётган озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни тўплаш, сақлаш учун тўртта ҳудудий секторда махсус омборхоналар ташкил қилинди. Туман ҳокимлиги қошида тузилган ишчи гуруҳ маҳсулотларни қабул қилиб, уларни “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази“ тақсимоти билан эҳтиёжманд оилаларга етказилишини таъминламоқда.

 

Туманда 1197 қисқа рақами орқали қилинаётган мурожаатларнинг бирортаси эътиборсиз қолмаяпти. Ҳозиргача мурожаат қилган 131 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилди. Уларнинг ҳар бирига 5 килограммдан ун, 2 килограмдан макарон, шакар, гуруч, 2 литрдан ўсимлик ёғи, 3 килограм картошка, жами ҳар бир фуқарога 16 килограмдан кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

 

– Элимизнинг олийҳимматлиги, саховатпешалиги шундай оғир кунларда билинаётир, – дейди Зомин тумани ҳокими ўринбосари, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Б.Жонтурсунов. – Тадбиркорлар, саховатли юртдошларимиз томонидан 1 минг 361 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, боқувчисини йўқотган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Мазкур хайрия тадбирларига 222 миллион 822 минг сўм сарфланди.

 

Хайрия давомида озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари тиббиёт қўлқоби ва ниқоби, антисептик воситалар ҳамда дори-дармон воситалари ҳам марказимизга тақдим этилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар