Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган онлайн йиғилишда халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олиб илгари сурган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси андижонлик тадбиркорлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, ночорларга, кексаларга меҳр-оқибат, саховат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Бу эзгу фазилатлар қон-қонимизга сингиб кетган. Айниқса, бугунги таҳликали кунларда ана шу ўлмас қадриятларимиз яна бир бор синовдан ўтмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бутун миллатимиз “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати атрофида жипслашмоқда. Бу халқимизнинг бирлиги, ҳамжиҳатлигининг амалий намунаси бўлмоқда.
Коронавирус пандемияси туфайли карантин тартиби жорий этилган бугунги синовли кунларда эҳтиёжманд, кам таъминланган инсонлар ва оилаларга ёрдам кўрсатишга имкони бўлган ҳар бир юртдошимиз хайрли ҳаракатга қатнашишга интилмоқда.
“Khantex Group” масъулияти чекланган жамияти томонидан Қўрғонтепа туманида ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери раҳбарияти карантин муддати тугагунга қадар тумандаги 300 та эҳтиёжманд оилани зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонлар билан таъминлаш ташаббуси билан чиқди. Бундан ташқари, тумандаги қишлоқ хўжалик ишлари билан банд бўлган 1 минг 700 нафар фуқарога берилаётган иш ҳақига қўшимча 300 минг сўмдан берадиган бўлди.
Ёш тадбиркор Абдуллоҳ Мадаминов ҳам ташаббус кўрсатиб, бугунги оғир кунларда Андижон шаҳридаги 300 та эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилани қўллаб-қувватлашни ўз зиммасига олди.
– Корхонамиз жойлашган ҳудуддаги 100 та ёрдамга муҳтож оилага кўмак беришга аҳд қилдик, – дейди Андижон шаҳридаги “Динар текстил” масъулияти чекланган жамияти бошқарувчиси Абдурасул Абдуллаев. – Шахсан мен коронавирус пандемияси туфайли юзага келган қийин бир шароитда халқимизга кўмак бериш, муҳтожларни қўллаб-қувватлаш ҳар бир тадбиркорнинг қалб амри бўлилиш керак деб биламан. Чунки мана шу меҳнаткаш халқимиз борлиги, юртимизда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб берилаётгани учун ҳам тадбиркор сифатида иш олиб боряпмиз. Шундай экан бугунги синовли кунларда халқимизга ёрдам бермаслигимиз мумкин эмас. Шу боис ҳам Президентимизнинг ташаббусини биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватладик.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдами билан ушбу ҳаракатга қўшилаётган тадбиркорлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |