2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқимиз бирдамлиги, меҳр-оқибати бизга мадад бўлмоқда​

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган “Бир қути саховат!“ акцияси доирасида йиғилган озиқ-овқат, кийим-кечак, пул маблағлари, гигиена воситалари ва бошқа зарур маҳсулотлар Сардоба сув омбори билан боғлиқ офатдан жабр кўрган сирдарёликларга етказиб берилди.

Хабарингиз бор, 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, аҳоли хонадонлари ва экин майдонларини сув босган, юзлаб юртдошларимиз бошпанасиз қолган эди.

 

Давлатимиз раҳбари ўша куннинг ўзидаёқ воқеа жойига етиб бориб, тўғон ўпирилиши билан боғлиқ ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, жумладан, аҳолини зудлик билан эвакуация қилиш, уларга бирламчи яшаш шароити яратиш, зарур озиқ-овқат ва тиббиёт воситалари билан таъминлаш, тўғоннинг ўпирилган қисмини тиклаш-таъмирлаш борасида зарур кўрсатмалар берди. Офатдан жабр кўрган аҳоли билан мулоқот қилди.

 

Коронавирус билан боғлиқ бугунги вазиятда халқимиз бошига тушган бу синовли кунлар ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат ришталари билан барҳам топмоқда. Шундай дамда халқимиз таҳликага тушмасдан, аксинча, янада жипслашди. Тошкент ва Жиззах вилоятининг ҳудудга туташ туманлари аҳолиси сирдарёликларга уйининг тўридан жой берган бўлса, юртимизнинг барча ҳудудларидан турли ташкилотлар, тадбиркорлар, оддий одамларнинг озиқ-овқат, кийим-кечак, гигиена воситалари, пул маблағларидан иборат саховат карвонлари пешма-пеш юборилмоқда.

 

Мазкур хайрли ташаббусга Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА ҳам қўшилиб, “Бир қути саховат!“ акциясини эълон қилган эди. Мазкур акцияда юртдошларимиз фаол иштирок этиб, қисқа фурсатда 100 миллион сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак, гигиена воситалари, 21,5 миллион сўм ва 2 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағи йиғилди.

 

Бу маҳсулотлар вилоятнинг Мирзаобод ва Сайхунобод туманларидаги офатдан жабр кўрган аҳолига етказиб берилди.

 

IMG_6340.JPG

 

Дастлабки манзил – Сайхунобод туманидаги “Темурбек – Шаҳризода ҳамкор“ хусусий мактабгача таълим муассасаси бўлди. ЎзА жамоаси бу ерга вақтинча жойлаштирилган сардобаликлар билан суҳбатлашди, уларнинг қайғусига шерик бўлиб, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа зарур маҳсулотларни улашди.

 

– Шундай кунларда халқимиз бирдамлиги, меҳр-оқибати барчамизга катта куч, руҳий мадад бермоқда, – деди Сайхунобод тумани ҳокими Ботир Мирзақулов. – Бугун мамлакатимизнинг расмий ахборот агентлиги – ЎзА, яъни етакчи журналистлар жамоаси ташаббуси билан йиғилган зарур маҳсулотлар олиб келингани аҳолига янада кўтаринки руҳ бағишлади. Барча соҳа вакилларининг бу каби қўллаб-қувватлови талафотларни биргаликда енгиб ўтишимизда катта ёрдам беради, албатта.

 

Шунингдек, тумандаги “Бахмалсой“, “Ўзбекистон“ ва “Маданият“ МФЙдаги 500 оила ҳам сардобалик қўшниларини ўз бағрига жойлаштирган. Саховат карвонидаги юклар уларга ҳам бўлиб берилди.

 

IMG_6224.JPG

 

Шу куни “Бир қути саховат!“ акцияси доирасида йиғилган маҳсулотлар Мирзаобод тумани Турғун Аҳмедов номидаги ва “Мирзачўл“ маҳалла фуқаролар йиғинларидаги оилаларда жойлашган аҳолига ҳам етказилди.

 

Акцияда йиғилган зарур маҳсулотлар билан бир қаторда келиб тушган пул маблағлари ҳар икки туманда жойлашган офат жабрдийдаларига бўлиб берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар