2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент Халқ қабулхонаси: Тошкентдан Сардобага

Сардобада рўй берган фожиали воқеалар ҳеч бир ўзбекистонликни бефарқ қолдирмади, қалблар ларзага келди.

Элимиз тезлик билан сардобаликларга ёрдам қўлини чўза бошлади. Бу офат фақат сардобаликларнинг эмас, ҳаммамизнинг бошимизга келган офат. Бугун буни ҳис қилган ҳар бир ҳамюртимиз ёрдамга шошилмоқда. Катта-катта юк машиналарида юртимизнинг турли чеккаларидан саховатпеша инсонларимиз ўз хайрияларини жўната бошлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жойлардаги Халқ қабулхоналари ҳам бу савобли ишлардан чеккада қолмади, зудлик билан етиб бориб, амалий ёрдам кўрсатишни бошлаб юбордилар. Жабр кўрган инсонларга зарурий маҳсулотлар, бошпани билан таъминлаш ишлари олиб бормоқдалар.

 

Хусусан, Тошкент шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси томонидан бир неча юк автомашиналарида жами 50 миллион сўмдан зиёд кундалик рўзғор учун зарур бўлган картошка, пиёз, карам, сабзи, ун, гўшт, ёғ, макарон, турли консерва ва ширинликлар, шакар, тухум, гуруч, сут маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқатлар билан бирга иссиқ кийим-кечаклар, рўзғор буюмлари, гигиеник воситалар, бадиий китоблар, ўқув қуроллари ва бошқа турдаги маҳсулотлардан иборат “Саховат карвони” Сирдарё вилоятига етказилди.

 

Шу билан бир қаторда Президент Халқ қабулхоналари ходимлари Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари каби бир қатор идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятининг сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудлар аҳолиси муаммоларини ўрганиб, зудлик билан жойида ҳал этишмоқда.

 

Талаб этилган жойларда қурилиши, таъмирлаш ишларида ҳам фаоллик билан иштирок этмоқдалар. Юздан зиёд хонадонларга керакли бўлган барча қурилиш анжомларини, маҳсулотларини етказиб, қурувчи мутахассислар билан, эл билан бунёдкорлик ишларида елкама-елка меҳнат қилмоқдалар.

 

Бу офатни албатта ҳамжиҳатлик, матонат, бирлик билан енгиб ўтамиз. Сардобаликларнинг давлатимиз ва олижаноб халқимиз кўмагида тез орада яна ҳаётларини ўз изига тушириб олишларига ишонамиз. Бунинг учун эса Президент Халқ қабулхоналари бир зумга бўлса ҳам ўз шижоатларини, меҳнатларини сусайтирмайди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар