Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият сабабли давлатимиз раҳбарининг шахсий топшириғига асосан, Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов бошчилигида Президент Администрацияси масъул ходимлари ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларидан Халқ қабулхоналари вакиллари талофат кўрган қишлоқларга зудлик билан етиб борди.
Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманларида сув тошқинидан зарар кўрган 24 та маҳаллада вазиятни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида Сардоба шаҳарчасида Президент Администрацияси вакиллари раҳбарлигида тезкор Штаб ташкил этилди.
Ушбу Штаб қошида йўналишлар бўйича 12 та ишчи гуруҳлари тузилиб, унинг таркибига Президент Халқ қабулхоналари, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хизматлари марказлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ермулккадастр ходимлари киритилди.
Тезкор Штаб томонидан Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди ва унининг ижросини таъминлаш ишлари жадаллик билан бошлаб юборилди.
Жумладан, Халқ қабулхоналари ходимлари офатдан зарар кўрган ҳар бир хонадонга бориб, оилаларнинг турар-жойлари ва мол-мулкларига етказилган зарарлар аниқланмоқда. Уйма-уй юриш орқали ҳар бир оиланинг турар-жойлари, қўшимча бинолари (ошхона, омборхона, молхона, ҳаммом, тандирхона, гараж ва бошқалар), маиший буюмлари, транспорт воситалари, қорамоллари, отлари, қўй-эчкилари, паррандалари, боғлари, иссиқхоналарига етказилган зарарлар ҳамда йўқолган ҳужжатлари аниқланмоқда.
Президент Администрацияси ходимлари офатдан зарар кўрганларнинг ҳар қандай муаммосини ҳал этиш, жабрланган фуқароларнинг мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқилиши ҳамда уларда кўтарилган масалаларнинг жойида ҳал этилишини таъминламоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 7 май ҳолатига ишчи гуруҳлари томонидан Сардоба туманининг “Қўрғонтепа”, Оқолтин туманининг “Аҳиллик” ва “Саховат” маҳаллалардаги 1300 дан ортиқ хонадонлар ўрганилиб, биринчи кунлардаёқ 1000 га яқин оила кундалик рўзғор учун зарур бўлган идиш-товоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, гигиеник воситалар ҳамда иссиқ кийим-кечаклар билан таъминланди.
Шу билан бир қаторда ҳудудларда тозалаш, таъмирлаш ва қурилиш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Хусусан, бугунги кунда жойларда чиқиндиларни олиб чиқиш, йўлларни таъмирлаш, аҳолини сув, электроэнергия ва газ таъминотини йўлга қўйиш ишлари кетмоқда. Жами бу ишларга 20 мингдан зиёд ишчилар ҳамда 3.5 мингга яқин махсус техника жалб этилган.
Ишлар давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |