Президентимиз ташаббуси билан ногиронларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар эҳтиёжманд оилаларга чинакам қувонч олиб кирмоқда.
Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани “Хидирша” маҳалла фуқаролар йиғини Қозоқ массивида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун қурилган янги уй-жойлар ўз эгаларига топширилди.
“Обод қишлоқ” дастурига асосан янгиланган лойиҳа бўйича барпо этилган намунали уйлар 115 хонадонга мўлжалланган. Уйларни топширишга бағишланган маросимда 82 та уйнинг калити хонадон соҳибларига топширилди.
–Уй барчамизга манзур бўлди, - дейди Руслан Толибов. – Очиғи, бундай шарт-шароитлари тўкис уй-жойга эга бўламан, деб сира ўйламагандим.
Айниқса, маҳалламизнинг осойишта, баҳаво масканда қад ростлагани, 240 ўринли алоҳида мактаб, маҳалла гузари барпо этилаётганидан бошимиз кўкка етди.
Тадбирда иштирок этган Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари асосида вилоятда олиб борилаётган ишлар, Андижон шаҳри аҳолиси тобора кўпайиб бораётгани, шу боис шаҳар ҳудудини кенгайтириш Бош режа асосида амалга оширилаётгани ҳақида сўз юритди. Янги барпо этилган мазкур маҳалла энди Хўжаобод тумани эмас, Андижон шаҳри таркибига киришини билдирди. Ушбу замонавий маҳаллага “Мустақилликнинг 27 йиллиги” деб ном берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |